Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Оқ бўрилар» «самурайлар» овида. Тиришқоқ Қирғизистон. Оптимистик руҳдаги журналистика

Баҳо:
+1 | -

Жозе Моуринью «Порту»сини кўпчилик мухлислар яхши эслашса керак. «Беназир» оддий футболчилар билан бутун Европани тиз чўктирган эди, ўшанда. Кўплаб футбол мутахассислари ғалаба сирини жуда кўп бор таҳлил қилишга урунишган, лекин ҳеч қандай революцион тактик услуб, ёки ноодатий ўтказиладиган машғулотларсиз «Порту» клубининг қандай қилиб бу даражага олиб чиқиш мумкин эканлигини топа олишмаган. ЧЛ финалидаги «Монако» устидан қозонилган ғалабадан сўнг, Моуриньюга бир журналист бутун футбол оммасини қизиқтирган саволни беради :

-Ғалабаларингизнинг калити ёки сири нимада?

- (Кулади) ҳеч қандай сир йўқ. Мен шунчаки, футболчиларнинг юракларидаги қўрқувни сиқиб чиқардим, улар, аввало, ўзларининг қўрқув ва ҳаяжонини енгишди, оқибатда, ҳеч қайси клубдан қўрқмай қўйишди.

Дарҳақиқат, бу сўзларни бежиз келтирмадик. Сабаби, биздаги рақибдан чўчиш журналистлардан тортиб футболчиларимизга ҳам юққанига мана 15 йил бўлмоқда. Вадим Абрамовнинг устун томони нимада эди биласизми? У жуда ҳам кучли психолог эди! У Ўзбекистонга ҳеч қандай янги услуб олиб кирмаган, шунчаки футболчиларимизни ўз кучига ишонишни ўргата олган, холос. Япония термаси устидан қозонилган ягона ғалабамиз ҳам ўша даврларга тўғри келади.

Мен кеча Қирғизистон термасининг ўйинини кўриб тўгриси, завқландим. Қўшниларимиз майдонда жанг қилишди ва ҳақли равишда плай-оффга йўлланма олишди. Қирғизистоннинг ютуғи - улар Хитой, Жанубий Корея термаларига қарши чўчимасдан майдонга тушишди ва охиригача курашишди! Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Оқибатда, сўнгги турда тўплар нисбати минимал кўринишда эди.

Свен Эриксон бошчилигидаги кучли ФИллипин термасини ўзбекча қилиб айтганда «кўтариб ерга уришди».

Абу Али ибн Синонинг машҳур сўзларини эсланг

«Агар бемор ўзи тузалишни истамаса, унга ҳеч қандай дори-дармон ёрдам берма олмайди.»

Эктор Купер энг идеал таркиб ва тактик схемани танлагани билан футболчиларимиз ўз-ўзини енга олишса, бугунги учрашувда Японияни таслим қила олишади. Кўпчилик мени «ҳиссиётга берилувчансан»-, дея танқид қилишади.

Устозимиз Ҳайрулла ака Хамидовнинг : «Ҳар бир журналистнинг ўз позицияси ва дунёқараши бўлиши керак»,- деган сўзларини эслайману, шунчаки кулиб, танқидларни енгаман.

Қачонлардир ўқиган эдим. Футболнинг ашаддий мухлилсари ҳеч қачон саратон хасталигига чалинмас эканлар. Сабаби, ўйинни томоша қилаётган вақтдаги танадан отилиб чиқган эмоция ҳамма стресларни парчалаб, инсонни руҳан тетиклаштирар экан.

Бу мақоланинг асли моҳияти нимада эканлигини футболни чуқур тушунадиган содиқ мухлисларимиз дарров англашига ишонаман.
Бугунги учрашувда терма жамоамиздан фақат ва фақат чиройли ўйин кутиб қоламиз. Бизнинг мухлислар ўйинни уйида ўтириб томоша қилгани билан футболчиларимиздан кам ҳаяжонланмаяптилар, минглаб чақирим узоқда бўлсалар ҳам, қалбан ва руҳан жамоамизни қўллаб-қувватламоқдалар. Юрагида ватан, миллат туйғуси бўлган инсон учун бу табиий.

Чунки бу-миллий терма жамоамиз!

Олга Ўзбекистон, биз шу ердамиз!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:31, 17.01.2019.
Ўқилди: 8243 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.