Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Осиё Кундалиги, 16 ва 17-кун. Кўришгунча, Япония! Салом, Австралия!

Баҳо:
+ | -
Кеча Японияга қарши майдонга тушиб, ютқазиб қўйдик. Лекин мухлислар бундан хафа бўлишгани йўқ. Терма жамоамиз жуда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилди. Ўйиндан ўйинга кучайиб бораётганимизни ҳаммага кўрсата олдик. Эпизодлар ҳамма нарсани ҳал қилди. Тўғри, хатолар бор ҳали. Лекин ўйиннинг умумий тасвири барча мухлисларга ёқди. Купернинг иши кўринмоқда. Жамоада тартиб бор, режа бор. 

Купер узоқни кўзлаб иш қилди. Сариқ карточкаси бор футболчиларни майдонга туширмади. Қолаверса, етакчиларга дам беришни ҳам мақсад қилганди. Плей-оффга тайёр бўлишлари учун. Асосий вазифа Японияни ютиш эмас, Осиё Кубогини ютиш. Агар кеча Японияга қарши ўйинда гуруҳдан чиқиш масаласи ҳал қилинаётган бўлганда, натижа учун бор-будимизни тиккан бўлардик. Аммо биз плей-офф йўлланмасини аллақачон ҳал қилиб бўлганмиз. 21 январь куни Австралияга қарши майдонга тушамиз. Ўша бизга Қатарда жавобсиз 6та гол киритган Австралияга қарши. Энди у кунлар қайтмайди, у хатолар қайтарилмайди. Бошқача ўйин бўлади. Бошқа мураббий, бошқа таркиб билан умуман бошқача ўйин. 

Австралия билан бир меҳмонхонада яшаяпмиз. Овқатланишга чиққанда, машғулотга кетиш пайтида уларнинг футболчиларини учратиб қоляпмиз. Яхши кайфиятда, хотиржам юришибди. Лекин мураббийи Грэм Арнольд бир оз ўйчанроқ. У билан бирга лифтга чиқдик. 6-қават тугмачасини босди. Лифт 6-қаватга келиб тўхтаса ҳамки, жаноб Арнольд лифтда хаёл суриб тураверди. Мен: “Жаноб, 6-қаватга келдик” деганимдан кейин ўзига келди. “O thank you” деб лифтдан чиқиб кетди. Австралия учун ҳам биз анойи рақиб эмасмиз. Ҳаммасини майдондаги кураш ҳал қилади.

Бугун машғулотлар одатдагидек давом этди. Футболчилар яхши кайфиятда. Тезроқ Австралияга қарши майдонга тушишни исташмоқда. Катта иштиёқ бор йигитларда. Куперни ўзи ҳам машғулотларда фаол қатнашди. Футболчилар билан биргаликда тўп учун курашди. Тиним билгани йўқ. 

 Ал-Айн иккинчи уйимизга айланиб қолди. Анча ўрганиб қолдик бу шаҳарга. Худо хоҳласа, Австралия тўсиғидан ўтсак, чорак финални ҳам шу ерда ўтказар эканмиз. Шу сабабли яхшилаб жойлашиб олмоқчимиз.

Япония билан ўйнаб бўлдик. Энди улар билан фақат финалда тўқнаш келишимиз мумкин. Шу сабабли Японияга “кўришгунча!” деб қоламиз. Австралияга эса катта “Салом!”.  “Here we are. Uzbekistan”
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 02:43, 19.01.2019.
Ўқилди: 5198 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.