Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Футбол ва оила: Чўққига чорлаган муҳаббат

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби ҳамда Испания терма жамоаси ҳимоячиси колумбиялик поп юлдуз билан Мадридда танишди. Ўшанда Жерар «қизил Фурия» таркибида ЖЧ-2010 турнирига тайёргарлик кўраётган, Шакира эса мундиалнинг расмий мадҳияси клипини суратга олиш жараёнида иштирок этаётганди. Бир неча сонияга кадрда кўриниш берган футболчи ўша куни қўшиқчидан телефон рақамини сўраб олди. Жуфтлик ўртасидаги муносабат шу тариқа бошланди. Бунга қадар Шакира 10 йил Аргентина собиқ президентининг ўғли Антонио де ла Руа билан учрашиб юрган, Пике эса бир йилдан бери актриса Нурия Томас билан кўришиб турарди.

ЖЧ-2010 мезбони бўлмиш ЖАРга Шакира Испания делегациясидан аввал йўл олди - у турнирнинг очилиш маросимига тайёрланиши лозим эди. Жерар эса Шакира билан боғланиш учун ЖАРдаги об-ҳаво маълумоти ҳақида SMS-хабар жўнатишдан дурустроқ восита топа олмади.

«Болаларга хос ўта жўн саволимга у батафсил жавоб йўллаб, об-ҳавонинг кун давомида қандай ўзгаришигача таърифлаб берганди», - дея хотирлайди Пике. Ёзишмалар давом этди, лекин учрашишнинг имкони бўлмади - мундиал ғолиби шарафига уюштириладиган байрам базми ЖАРдаги ягона имконият эди. «Биз фақат мусобақа якунида кўриша олардик, тадбирда Шакира ҳам иштирок этарди. Яна учрашиш учун финалга чиқиш лозим бўлса, мен буни уддалайман, дедим унга», - дейди Жерар. Дарҳақиқат, «қизил фурия» ҳал қилувчи баҳсда Голландияга қарши майдонга тушиб, қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида ғолиб чиққанди.

«ЖЧ туфайли чин муҳаббатимга дуч келганимни ҳеч қачон унутмайман. Жерар мени кўриш учун финалга чиқишини айтганди. У - чинакам эркак. Чунки ўз ваъдасининг устидан чиқди», - деганди Шакира кейинчалик. Аввалига жуфтлик ўзаро муносабатларини ошкор этмади. Аммо бир йилдан кейин хонанда Жерар билан биргаликда тушган суратини ижтимоий тармоқққа жойлаштирди: «Сизни ўз қуёшим билан таништираман!»

2012 йилда «Барселона»га устозлик қилган Хосеп Гвардиола Пике ва Шакиранинг интернетдаги суратларидан хабар топиб, бунинг учун шогирдини қаттиқ койиганди. Ахир футболчи ўз маъшуқаси билан тезоқар тоғ дарёсида қайиқда сузган эди-да. Ўз саломатлигини хавф остида қолдиргани етмаганидек, уни ҳаммага ошкор этгани мураббийни ранжитганди. Рождество таътилида жуфтлик Майамида қайиқ сайлини такрорлаб, яна Пепнинг асабини ўйнади. Таажжубки, икки ойдан кейин Жерар ўз машинасидан тушмоқчи бўлиб эшикни очганида ёнидан ўтаётган автомобиль эшикни илиб кетди. Оқибатда Пике «Барса»нинг «Байер»га қарши «плей-офф» беллашувида майдонга тушмади. Мураббийнинг фикрича, фаромуш кайфиятдаги футболчи талаб даражасида тўп сура олмайди. Шакира эса доимо Жерарнинг жамоага содиқлигини таъкидлайди: «Унинг «Барса»га садоқати хусусида шубҳага ўрин йўқ. Тўғри, ҳозир аксарият футболчилар ёлланма ишчиларни эслатадилар, бир жамоадан иккинчисига осонликча ўтиб кетадилар. Лекин Жерар Каталония руҳида тарбияланган камсонли ўйинчилар сирасидан. Уни пулга сотиб олишнинг иложи йўқ».

Пеп билан ўтказган даврини Пике қуйидагича эътироф этади: «Дастлабки 3 мавсум жуда ажойиб ўтди. Мен уни ҳозир ҳам ҳурмат қиламан. Лекин ҳақиқат шуки, Пеп 24 соат фақат футбол ҳақида ўйлашимизни хоҳларди. Аввалига бунга ортиқча эътибор бермадим. Кейинчалик мураббий мени майдонга туширмай қўйди. Ҳатто «класико»да ҳам захирада қолиб кетдим».

2016 йилнинг ноябрида «Барселона» Япониянинг Rakuten онлайн савдо тармоғи билан 244 млн. евролик шартномани имзолади. Ўша пайт Пикеда видеоўйинларга ихтисослашган компания фаолият юритаётганди. Шу фаолияти туфайли ҳимоячи Rakuten президенти Хироси Микатани билан танишган, «Барса»нинг АҚШдаги сафари чоғида Шакира ҳамроҳлигида япониялик бизнесменни клуб президенти Жозеп Бартомеу билан таништириб қўйганди. Шу тариқа жуфтлик 4 йилга мўлжалланган келишувга муносиб ҳисса қўшганди. Тез орада компания логотипи Каталония гранди либосларида ўз аксини топди.

Жерар ва Шакиранинг танишувидан кейин 8 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада, Испания ва Колумбия матбуотида уларнинг ажрашишгани ҳақидаги хабарлар учраб туради. Жумладан, 2017 йилнинг кузида ҳам испаниялик касбдошларимиз хонанданинг футболчи билан бирга эмаслигини маълум қилишганди. Миш-мишларга кўра, Пике вақти-вақти билан Барселонадан Мадридга бориб, собиқ маъшуқаси Нурия Томас билан учрашиб тураркан. Қизиғи, бу каби хабарлар жуфтликни ортиқча қизиқтирмайди. Улар шунчаки навбатдаги оилавий фотосуратни интернетга жойлаш орқали изоҳ бериб қўя қолишади.

Бундан ташқари, Жерар ва Шакиранинг ёшлари ўртасидаги тафовут ҳам қизиқарли мавзу. Улар 2 февраль санасида таваллуд топишган. Фарқ шуки, Шакира Пикедан 10 йил аввал туғилган. 1997 йилда хонанда дастлабки халқаро сафарига отланганида, 10 ёшли Жерар «Барса» академиясига қабул қилинганди. «Танишган пайтимизда у 23 ёшда эди. Аввалига ёшимиз ўртасидаги фарқ мени анча ташвишга қўйганди. Бироқ тез орада Жерар ҳаётимнинг энг муҳим бўғини эканига амин бўлдим», - дейди Шакира.

Кўпчиликка тинчлик бермай келаётган нозик масала - Пике ва Шакиранинг никоҳи. «Яқин кунларда расман никоҳдан ўтишимизга шубҳа қилмайман», - деганди Жерар Италия радиосига берган интервьюсида. Шакира эса тўйни ҳатто хаёлига ҳам келтирмаяпти: «Ҳозир биз учун нима керак бўлса, ҳаммаси етарли - муҳаббат, самимий муносабат, фарзандлар. Шу сабабли никоҳ қандайдир ўзгариш киритади, деб ўйламайман».

Айни пайт жуфтлик икки нафар ўғлонни тарбияламоқда. 2013 йилнинг январида тўнғич фарзанд - Милан дунёга келди, икки йилдан кейин Саша. Ота-онаси эса улар атрофида парвона. «Очиғини айтсам, Милан ҳаётимизга янгича мазмун бахш этди. Бу мурғак қалб соҳиби ёруғ дунёга энди келди, гуноҳлардан холи, фариштанинг ўзи! ЕЧЛ ярим финалида «Бавария»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганимизда тушкун кайфиятга тушиб қолгандим. Ўйин биз учун жуда оғир кечганди. Лекин уйга қайтиб, Миланга кўзим тушгач, ҳаммасини унутдим, кўнглим кўтарилди» - дейди Пике.

Хонанда эса ажойиб умр йўлдоши топиб олганини таъкидлашдан чарчамаяпти: «Ҳаёт йўлимда Пике пайдо бўлгунга қадар футболчи турмуш ўртоғимга айланишини хаёлимга ҳам келтира олмасдим. Энди у ҳар қандай вазиятда ҳам мени ёлғизлатиб қўймаслигига шубҳа қилмайман».

Оила мустаҳкамлиги ва равнақи йўлида Шакира ўз фаолиятини қурбон қилиб, халқаро гастроллардан воз кечди. Тўғри, 2011 йилдаги охирги сафардан кейин хонанда умуман кўринмай қолгани йўқ. Масалан, 2012 йилда Бокуда бўлиб ўтган қизлар ўртасидаги ЖЧ ёпилиш маросимида иштирок этди, эртасига пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун катта концерт берди. Икки йилдан кейин Шакира қадрдон қитъасига йўл олиб, Бразилияда ЖЧ-2014 очилиш ва ёпилиш маросимларига файз киритди, мундиал арафасида қўшиқ ихлосмандларига янги альбомини тақдим этди. Шунингдек, АҚШда Voice шоусида бадиий муаллим вазифасини адо этди.

Аслида Шакира бир пайтлари саҳнадаги фаолиятига чек қўйишни ҳам мўлжаллаганди. Бироқ Пике бунга йўл қўймади. «Жерар менга фақат мусиқада ўз мухлисларимга айтар сўзим қолмаганида санъатни тарк этишимга изн беришини, ҳозирча севимли маш-ғулотим билан шуғулланишим шарт эканлигини айтди. У ҳақ эди, мен шунчаки қўрқиб кетгандим», - дея эслайди хонанда.

2017 йилда Шакира ўз мухлисларига янги El Dorado альбомини тортиқ этиб, кейин олис гастролларга қайтди. Навбатдаги сафар 2017 йилнинг ноябрига мўлжалланганди. Бироқ қўшиқчининг томоғи оғриб қолгани боис, гастроль муддати кечиктирилди. Ўшанда хонанда анча ташвишга тушиб қолганди. Чунки унинг томоғида юқумли хасталик аниқланганди. Оқибатда Шакиранинг саратонга чалингани ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалганди. Аммо жуфтлик, унинг барча яқинлари ва миллионлаб мухлислари бахтига, қўшиқчининг хавфли касалликка йўлиқмагани маълум бўлди ва у тез орада саломатлигини тиклаб олди. Натижада гастроль 3 июнь куни Гамбургда старт олиб, ноябрь ойининг охирида Колумбияда ниҳоясига етди.

Ҳамкорликдаги бир неча йил давомида Шакира футбол борасида анчагина тажриба тўплаб, ўйиннинг мазмуни, қонун-қоидаларини тушунадиган бўлиб қолди. Ваҳоланки, Жерар билан учрашишидан аввал бу спорт тури ҳақида ҳеч нарсани билмасди.

«Футболни томоша қила бошлагач, унинг шунчаки тўп ортидан қувиш эмаслигини тушуниб етдим. Футбол - иштирокчидан чуқур билим, юксак савия ва жиддий тайёргарликни талаб этадиган, ўз стратегиясига эга бўлган спорт тури экан. Баъзида Пике иштирок этмаётган ўйинларни томоша қиламан. Бу мен учун янада қизиқарлироқ. Чунки Жерар ёнимда бўлади, ақлим етмаган жиҳатларни ундан сўраб, билиб оламан. Биз 8 йилдан бери бирга яшаётган бўлсакда, мен ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда ҳамон янглишаман», - дейди Шакира...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 03:06, 19.01.2019.
Ўқилди: 5892 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.