Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Asian Cup. Гуруҳ босқичининг энг яхши футболчилари ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди. Гуруҳ босқичида ўйини кўрсатган футболчилар етарлича бўлди. ОФК расмий сайти Осиё кубоги-2019 гуруҳ босқичида ўзини кўрсатган энг яхши 10 нафар футболчилар рўйхатини эълон қилди. Эътиборлиси мазкур рўйхатдан мусобақа кашфиётларидан дея эътироф этилаётган Ўзбекистон терма жамоаси тўпурари Элдор Шомуродов ҳам ўрин олган.

Салим Ад Довсарий (САУДИЯ АРАБИСТОНИ)

Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Салим Ал Довсарий гуруҳ босқичида жамоасининг ғалабаларига ўз ёрдамини қўшди. Футболчи сўнгги Қатар билан кечган баҳсни ҳисобга олмаганда у гуруҳ босқичини ёмон ўтказмади. Шунингдек, футболчи КХДР терма сига қарши кечган баҳсда ўз номини таблога ёздириб қўйишга ҳам эришди.

Алмоез Али (ҚАТАР)

Осиё Кубоги-2019 нинг айни дамдаги тўпурари Алмоез Али гуруҳ босқичнинг ўзидаёқ рақиблар дарвозасига 7 та тўп киритишга эришди. Футболчи КХДРга қарши кечган баҳсда “покер” қайд этди. Шу тариқа, Алмоез Осиё кубоги тарихида битта ўйинда 4 та гол урган 5 футболчига айланиб олди.

Ашкан Дежага (ЭРОН)

32 ёшли ярим ҳимоячи Эрон терма жамоасида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. У жамоанинг ҳужумларини ташкил қилишда муҳим рол ўйнамоқда. Шунингдек, футболчи Яманга қарши кечган баҳсда жарима зарбасидан супер гол киритди.

Ясен Бахет (ИОРДАНИЯ)

Иордания терма жамоаси мусобақа кашфиётларидан бири бўлди десак адашмаган бўламиз. Жамоа биринчи турда Австралияни мағлуб этишини ҳеч ким ўйламаган эди.Ясен гуруҳ босқичида рақиб ҳимоячиларининг ҳақиқий муаммосига айланди. Унинг фаол ҳаракатлари эвазига Иордания гуруҳда биринчи ўрин билан плей-оффга биринчи бўлиб йўл олди.

Нгуен Куан Хай (ВЬЕТНАМ)

Жанубий-Шарқий Осиёдаги футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Нгуен гуруҳ босқичини ёмон ўтказмади. Футболчи жамоанинг плей-оффга йўл олишида катта ҳиссасини қўшди. Футболчи гуруҳ босқичида 1 та гол уришга эришди.

Ким Мин Жэ (ЖАНУБИЙ КОРЕЯ)

Ишонасизми? Гуруҳ босқчидан сўнг Жанубий Корея терма жамоасининг тўпурари жамоа ҳимоячиси Ким Мин Жэ ҳисобланади. Унинг ҳисобида 2 та гол мавжуд.

22 ёшли ҳимоячи 3 та ўйинда нафақат ҳимояда балки ҳужумда ҳам ўзини кўрсата олди.

Моҳанад Али (ИРОҚ)

18 ёшли Моҳанад Али Ироқ терма жамоасида етишиб чиқаётган иқтидорлардан бири ҳисобланади. Футболчи Яманга қарши баҳсда рақиб ҳимоячиларини хар кўйга солиб ўйнади.

Ёш футболчи гуруҳ босқичида 2 та гол уриб жамоанинг етакчиларидан бири эканлигини исботлади.

Авер Мабил (АВСТРАЛИЯ)

Биринчи ўйинда Иорданияга мағлуб бўлгач, Граҳм Арнолд иккинчи Фаластинга қарши баҳсда бир қатор ўзгартиришларга қўл урди. Улардан бири ёш ҳужумчи Авер Мабил эди. Гуруҳдаги қолган икки ўйинда футболчи ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Юто Нагатомо (ЯПОНИЯ)

Япония терма жамоаси авлодлар алмашувини ўтказаётган бўлсада, баъзи нарсалар ҳеч қачон ўзгармайди ва Юто Нагатомо улардан бири.

32 ёшли ҳимоячи жамоанинг “қариялари”дан бири ҳисоблланди. Аммо ёш мазкур “самурай” учун аҳамият касб этмайди. Футболчи айни дамда ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказмоқда.

Элдор Шомуродов (ЎЗБЕКИСТОН)

Мутахассислар томонидан мусобақанинг ҳақиқий кашфиётларидан бири дея эътироф этилаётган футболчи бу Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов. Элдор гуруҳ босқчининг 3 та ўйинида 4 та гол уришга эришди. Футболчи айни дамда тўпурарлар пойгасида Алмоез Алидан сўнг иккинчи ўринда бормоқда.

23 ёшли футболчимиз плей-офдда ҳам Австралия терма жамоаси дарвозасига тўп киритиб “Оқ бўрилар”ни чорак финалга чиқишида ўз ҳиссасини қўшади деган умиддамиз.

Жалолиддин Қобилжонов

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 15:28, 19.01.2019.
Ўқилди: 12540 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.