Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Агар термага кучли мураббий керак бўлса...

Баҳо:
+4 | -1

...у бизда бор. Миср ЖЧда ҳеч нарса қила олмади, дейишди. Аммо Купер Мисрни 28 йил деганда ЖЧга олиб чиққанини унутишди.

Купернинг “Валенсия”ни ҳали ҳам ёқтираман. Купер Европа футболи ҳавосини терма жамоага олиб кира олганини футболчиларнинг ечиниш хонасигача кириб чиққан одам сифатида айтаман. Аввалгидек талваса, таранглик йўқ у ерда. Ҳамма нарса эркин, ирим-сиримлар йўқ, содда ва оддий инсон. Ишонч балки шундан пайдо бўлган.

ЎФА муносабати

Купер нима талаб қилган бўлса, ҳаммаси бўлди. ФИФА кунларида 2 тадан ўртоқлик ўйинлари, хориж йиғинлари, либос, ҳатто ҳар бир техник ҳодимини рағбатлантиришга қадар.

Миллий термага муносабат ўзгарган, унга коррупционер кимдир келаётгани йўқ бош мураббий бўлиб. Жаҳон таниган, билган, йиллар давомида тажриба тўплаган одам ва ниҳоят унда ишлаяпти.

Машариповда, Шомуродовда, Ҳамдамовда, Шукуровда ўсиш сезилди. Улар аввалги мураббийда ҳам бор эди, бироқ тўғри фойдаланилмаган. Тўхтахўжаев, Исмоилов ўз позициясида яхши ўйнаяпти, Ҳошимов ўйинига қўшган. Ҳали синаб кўрилмаган Ҳамробеков, Ғаниевларимиз бор. Авлодлар алмашинуви жуда оғир кечмаяпти. Фақат ишлашда давом этиш керак.

Суперлига

Майдонлар, академиялар талаби бекорга эмас. Араб стадионларида бўлдик, трибуналари воҳаҳай стадионларда ўйнаб улгурмади Ўзбекистон. Бироқ майса гиламдек. Бир клуб учун камида 4 та шундай майдонлар бор. ПФЛ биринчисини мажбурласа, академия шарт деса, шунга қарши байроқ кўтараётган мутахассислар, ҳамкасбларим бор. Шуларни қилмай туриб, айбни Купердан излаш қанчалик тўғри? Келганига 1 йил ҳам тўлмасидан яна.

Суперлига кучайса, терма кучаяди. Ўша Абрамов, ўша Қосимов, Арвеладзе, Бердиев, Фёдоров, Лушан рақобати роса керак. Бир клубда ишлаб, бошқа клубнинг кетини ўпиб юрган раҳбарлар, мутахассислар йўқми? Келишилган ўйинларда индамай ўйнайдиган мутахассисларга тўлиб ётибди футбол. ПФЛ нима қиляпти, дейишади. Нима қилсин? Қўлига кишан солсинми, ўзи қонунларни бузиб телефон қўнғироқларини эшитсинми, кечалари кимнидир пойлаб юрсинми? Бунга ПФЛда кимнинг ақли етади? 

Мураббий ишлаяпти, жамоа ўрганяпти. Сиз ҳам талаб қилинг клубингиздан, солиқларингиз эвазига қайсидир раҳбар уни бошқаряпти. Ҳисобот берсин ҳар йили, қанча пулни футболчиларга, қанчасини ўзига, қанчасини болалар футболига сарфлаганини айтсин. Қайси ишлари учун раҳбар бўлганини кимдир тушунтирсин. Жаҳон футболини кузатадими ўзи у? Купер босиб ўтган йил ҳақида биладими? Ўзимизнинг регламент, низомлардан хабари борми? Клуб сметасидан бошқасига ақли етадими? 

Мен жамоадан ҳафа эмасман. Бекхэмлар, Мессилар, Баджолар уролмаган пенальти учун Бикмаевни 15 йилдан кейин ҳам айблаб ўтирмайман. 15 йил деганда Бикмаевга ўринбосар тайёрлай олмаган футболни айблаш керакми ёки Куперни? Хорижий дарвозабонга чеклов қўйиб эришганимиз нима бўлди? Нестеровга ўринбосарлар чиқдими 10 талаб?

 

Чорак финалга чиққан Хитойдан, Вьетнамдан, БААдан кучсизмидик? Австралия ҳам бир бош устун эмасди. ЖЧ саралашида шулар билан ўйнаймиз. Иш давом этса, футболчилар ўз устида ишлашдан тўхтамаса, дарахт балки мевага кирар. Ол пичоқни, кес чўчоқни қилаверган билан иш битмайди.

Биз Куперга, Австралияга, футболчиларга қарши курашишдан олдин, нафсимизга қарши курашишни ўрганишимиз керак. Бу футболни одам қилиб олиш учун вақт керак. Жамият ҳам, қолган соҳалар ҳам, ҳамма-ҳаммамиз ўзгаришимиз керак. Фақат бошни юваверган билан инсон таҳоратли бўлиб қолмайди. Коррупцияга, боқимандаликка, монополияга қарши жиддий курашимиз қолган соҳалар каби футболни ҳам одам қилади. Кечаги кун фақатгина Купернинг айби эмас. 

Диёр Имомхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:55, 22.01.2019.
Ўқилди: 18716 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.