Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 10 январь куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин бошлагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Ўқув-машғулот йиғини давомида биринчи навбатда футболчи қизларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга эътибор қаратилди. Карима Йўлдошева шогирдлари тренажёр залида фитнесс бўйича мураббий билан машғулот олиб боришди. Шунингдек, назарий ва амалий машғулотларда ҳам қатнашишди. Бундан ташқари, футболчи қизлар билан тажрибали психологс Татьяна Усова ҳам иш олиб борди.
"Йиғин аъло даражада ўтди. Таркибдаги барча футболчилар яхши жисмоний ҳолатга чиқиб бормоқда. Биз бу борада катта ҳажмдаги иш олиб бордик. Шунингдек, футболчи қизларни бўлажак мусобақаларга нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан тайёрлаш учун Татьяна Усова хизматларидан фойдаландик.
Навбатдаги йиғин 10-23 февраль кунларига мўлжалланган. Терма жамоанинг муҳим мусобақага олиб бораётган тайёргарлигидан кўнглим тўлмоқда. Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида муваффақиятли қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламиз, деган умиддаман", - дейди терма жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошева.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади. Мазкур мусобақага 13 февраль куни қуръа ташланади.
Флик "Барселона"га янги ҳужумчи танлади [3524]
Суперлига 23-тури: барча натижалар ва янгиланган турнир жадвали [2959]
Флик «Барселона»да етарлича қадрланмаётган футболчини айтди [2798]
Холанд "Реал" ва "Барселона" ўртасида танлов қилдими? [2796]
«Реал» кийиниш хонасида Моуриньо сабаб келишмовчилик кучаймоқда [2748]
АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Ливерпул"ни аяб ўтирмади [2371]
Нодирбек Абдусатторов бўлажак рафиқаси билан қандай танишганини айтиб берди [2044]
Жахонгир Ўрозов ўз дарвозасини ишғол этди [1789]
«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидиришни бошлади [1761]
«Реал» Винисиуснинг тажовузкор хатти-ҳаракатларидан хавотирда [1596]













