“Бавария” америкалик ярим ҳимоячи Тэйлор Бутнинг трансферини эълон қилди.
Аввалроқ, “Реал Солт Лейк” акедимиясида таҳсил олган 17 ёшли футболчи, мюнхенликлар билан уч ярим йиллик шартнома имзолади вау мюнхенликларни U-19 клубида ўйнайди.
Маълумот ўрнида, Бут ушбу ойда “Бавария” томонидан ҳарид қилинган иккинчи ақшлик футболчи бўлди. Ўтган ойда мюнхенликлар 18 ёшли ҳимоячи Крис Ричардсни “Даллас” клубидан сотиб олган эдилар.