Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале

Шаҳрам Ғиёсов: «Танқидларга ўргандим, аммо кўнглим ўксийди» (интервью)

Баҳо:
+ | -

Бухоро – истеъдодлар маскани. Бошқа соҳалар қатори спортда ҳам дунёга машҳур чемпионлар талайгина.

Улар орасида ҳозирда фаолиятини АҚШда олиб бораётган боксчи, Бухоро фарзанди, Ўзбекистон фахри, шунингдек, Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби ҳамда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовнинг алоҳида ўрни бор.

Яқинда Бухоро Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Матбуот хизмати котибаси Гулмира Ғуломова Шаҳрам Ғиёсовни суҳбатга чорлади ва уни Worldnews.uz ахборот агентлигига тақдим этди.

Шаҳрам боксни танлаганингизга нима сабаб бўлган?

– Бокс оламига 2014 йил кириб келганман. Отам, амаким боксчи бўлишган. Бир томондан уларга қизиқиб,уларнинг спортдаги жараёнларини кузатиб, ёшларни қандай тайёрлашлари, умумий қилиб айтадиган бўлсам, боксдаги сеҳр, рингда ғолибга бўлган олқишлар, боксчини ўзидаги ишонч, ғурур шу каби томонлари мени бокс дунёсига тамомила боғлаб қўйди.

Яқинларимнинг сабоқлари-ю, тавсияларини олиб, боксга кириб келдим. Спортни танлаганим учун кўнглим тўқ. Баъзида мен айнан бокс учун яратилгандек деган ўй-хаёлларга бораман.

Сиз билан охирги марта рингга чиққан рақибингиз анчагина номдор эди. Жангдан олдин ва жангдан сўнг, сиз ҳақингизда атрофдагиларнинг фикри ўзгарганини сездингизми?

– Тўғри,у спортчи мексикалик бўлиб, жуда кўп жангларни ўтказган ва бир нечта жангларида ютқазган бўлса-да, анча сабрли, чидамли спортчи экан. Тихуанада куч синашдик. Унинг тайёгарлиги жойида эди.

Шунингдек, бу ердаги устозларим Жоел Диаз, Тони Диаз ҳамда мен билан Америкага бирга келган менежерим ва промоутерим Бридинский билан Вадим Карнилов менга жуда катта ишонч билдиришди. Сен, албатта юта оласан дея билдирилган ишонч мен учун катта далда бўлди.

Мирзо Бедилнинг шундай гапи бор: “Ҳар кўзки, ибрат олмаса кўрдир”. Шаҳрам Ғиёсов бўлиб танилганингизга қадар сиз учун чин маънода ибрат бўлган шахс ёки шахслар ким?

– Шу даражагача етиб келишимда амаким Амрилло Ғиёсовдан кўп сабоқлар олганман. Чунки жангда ютқазган вақтларимда менга далда бўлган, руҳан кўтарган инсоним десам янглишмайман.

Қолаверса, Аббос Атоевдан ҳам кўп жиҳатларни ўргандим. Булар сабр, қунт ва тинимсиз меҳнат. Мен билан шуғулланган барча устозларимнинг ҳар биридан ўзига хос ибрат олганман. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман.

Профессионал боксда ўз фаолиятини бошлаган ва давом эттираётган Ўзбек боксчиларининг кўпчилиги бир хил темпда ғалаба қозонмоқда. Бунинг асл сабаби рақибларнинг даражаси паст эканлигидами?

– Ўзбек спортчилари тинимсиз, жуда кўп меҳнат қилишади ва олдига мақсад қўйиб, токи мақсадига эриша олмагунча олдинга қараб бораверади. Бошқа чет мамлакатлардаги спортчиларни кузатганимизда улар ғалабадан сўнг ўзини эркин ҳис қилиб, сал бўшашади.

Бизда эса спортчилар ғалаба билан чекланмасдан яна ва яна меҳнатдан тўхташмайди. Фарқимиз шунда деб ўйлайман. Айтишади-ку: “ойни кўзламасанг ,чўққига ета олмайсан ” деб. Шунинг учун бизда орқага қайтиш йўқ.

Илк мағлубият сабоғи...

Танбеҳни, танқидни ва жойи келса мағлубиятни тўғри қабул қила олиш керак. Лекин менда бу жараён анча қийин кечади. Чунки қилаётган меҳнатларимни кўз олдимга келтирсам, оиламдан узоқда, тинимсиз ҳаракатлардан сўнг мағлубиятни қабул қилиш мен учун жуда оғир. Лекин шунга қарамай, олдимдаги мақсадларим йўлида ҳеч нимадан қайтмайман. Орқага чекинмайман.

Сиздаги мотивация манбаси нима. Руҳий тушкунлик вақтида бундай вазиятлардан чиқишда нимага ёки кимга суянасиз?

Мотивация – тушкунликдаги вақтларимда елкамдан кўтарадиган инсонлар – ота-онам ва яқинларим. Чўққига кўтарилган сари дўстлар душманга, душманлар дўстга айланишини кузатдим. Шунинг учун ҳам ота-онам ва яқинларимдан бошқа ҳеч кимга ишонмайман. Улар менинг қанотларим десам адашмайман.

Бухоро бокс мактабининг ўзгача томонлари ҳамда келажакда янги Шаҳрамлар етишиб чиқиши учун шахсий режаларингиздан нималар ўрин олган?

Бухоро бокс мактаби бундан олдин яхши боксчиларни тарбиялаган ва бундан кейин хам буни давом эттиради. Чунки она шаҳрим бокс мураббийлари талабчан, қаттиққўл ва иқтидорли.

Шахсан мен ҳам ўз карьерамни тугатганимдан кейин Бухорода шахсий бокс мактабимни очишни ният қилганман. Насиб қилса, албатта, унда тайёрланадиган ҳар бир спортчини қўлдан келганча молиявий, руҳий қўллаб-қувватлашга тайёрман.

Аёллар боксига қандай қарайсиз?

Тўғри, уларда ҳам мақсад, меҳнат бор. Бокс спорти фақат эркаклар учун мумкин деб ҳам бўлмайди. Улар ҳам бизни кузатиб руҳланишади. Мен ҳам она юртим байроғини кўкларга кўтараман деб яхши ниятлар ила мусобақаларда иштирок этишади.

Бироқ аёл кишига бокс спорти тўғри келмайди, аёл гул каби нафис. Аёлларни жангдан сўнг юз-кўзларини кўкартириб юришлари тўғримас дейдиганлар ҳам оз эмас. Шундай бўлса-да, ҳар кимнинг ўз дунёқараши, мақсади, хоҳиш-истаклари бор. Бунга кимдир қарши чиқишига ёки танқид қилишига ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ деб ўйлайман.

Танқидни кўтара оласизми? Айнан журналист томонидан қилинган танқидни?

Бошида танқид қилишса хафа бўлардим. Нега бундай дейишяпти, баъзида нега нотўғри ва қўпол ёзишади деб кўнглим ўксирди. Лекин очиғи, ўрганиб кетдим. Ҳозирда эса танқидга яхши қарайман чунки танқид – келажак меваси.

Ёш спортчиларга шахсий тавсияларингиз ва тилакларингиз?

Биринчи ўринда барчага омад тилайман.Омад ўзи келмайди.Омад тинимсиз меҳнат, изланиш, сабр, ҳалолликдан келади. Ёш спортчиларга бир гапни айтаман: асосийси, ҳеч қачон таслим бўлиб, ортга қараманг.

Ҳаётда йиқилишлар, йўқотишлар, мағлубият ва албатта, қийинчиликлар кўп бўлади. Лекин унга чидаган ва олдинга қараб борган мақсадга эришади. Ҳамиша изланишда бўлинглар.

Юртимиз биз ва сизга ишонади. Шундай экан юртимиз шарафини ҳамиша ҳимоя қилиш, байроғини кўкка кўтариш биз учун шараф. Ишончни оқлаш шарт...

Киритилди: 08:53, 13.03.2019.
Ўқилди: 4094 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.