"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Антонио Валенсиянинг отаси ва агенти Луис Валенсия мавсум сўнгида ўғлининг клубни тарк этишини маълум қилди.
Манчестер клуби 33 ёшли эквадорлик билан шартномасини узайтирмади.
"Унинг "МЮ"да қолмаслиги аниқ. У ўзгаришларни истамоқда ва клуб ҳам у билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Ҳаётда ҳамма нарса қачондир тугайди.
Турли вариантлар бор. "Арсенал", "Вест Хэм", "Интер" ва Хитойнинг бир клубидан таклиф бор Футболда ҳамма нарса доим ўзгариб туради.
У ўз олдига жиддий мақсад қўйган жамоада ўйнамоқчи", - дейди Луис Валенсия.