Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

"Бинокор" ёшлар жамоаси Қирғизистондаги халқаро турнир финалига чиқди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2009 йилда туғилган болалардан иборат «Бинокор» ёшлар жамоаси Қирғизистонда ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этмоқда.

Мазкур мусобақани ёш хоккейчиларимиз «Рига» жамоаси вакиллари устидан қозонилган ғалаба (2:1) билан бошлашди. Шундан сўнг Алишер Азимов шогирдлари Россиянинг «СКА-Стрельна 2017» (5:2), Чехиянинг «Шутер Йиндржихув» (4:3) клубларини мағлуб этиб, мусобақанинг ярим финал босқичига йўл олишди.

Финал остонасида ёш «бинокорчилар» АҚШнинг «USA Select» клубидан устун келиб (2:1), финал йўлланмасига эга чиқишди. Ҳал қилувчи баҳсда эса ҳамюртларимизга Бишкекнинг «БЎСМ-1» жамоаси рақиблик қилади. Ушбу беллашув эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, «Бинокор» раҳбарлари Санкт-Петербургнинг «СКА-Стрельна 2017» хоккей клуби билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ўртоқлик ўйинлари ва йиғинлар ташкил этиш бўйича келишувга ҳам эришганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси эртага бўлиб ўтадиган финал беллашувида ёш хоккейчиларимизга омад тилаб қолади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:37, 27.03.2019.
Ўқилди: 1401 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик