Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Баҳром Норсафаров: «Бугунги ўйиндаги ғалаба биз учун муҳим эди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Иордания учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Аззериди Чи иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин биз учун оғир бўлди. Аммо биз янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Терма жамоамиз ҳали ёш.  Камчиликларимизни таҳлил қилиб, хатоларимизни тўғирлашга интиламиз.

Бугунги ўйинда футболчиларимиз кўп хатоларга йўл қўйишди. Бу хатоларни устида ишлаймиз. Баъзи вазиятларда омад ҳам кулиб боқмаганини таъкидлаш зарур. Биринчи бўлимда тўп дарвоза тўсинига тегмай, гол бўлганида ўйин бошқача кечарди. Бу таркиб энди миллий терма жамоага айланади. Аёллар ўртасидаги Осиё Кубогига тайёргарлик кўрамиз. Бу таркибга кирмай қолган бошқа футболчиларни ҳам кўриб чиқамиз", - деди Иордания терма жамоаси бош мураббийи.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Норсафаров қатнашди.

"Вьетнамга қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин бугунги учрашувда ғалаба қозониш биз учун муҳим эди. Терма жамоамиз футболчилари борларини бериб ҳаракат қилишди. Жуда кўплаб вазиятларни юзага келтирдик, аммо фақат иккитасидан фойдаланишга муваффақ бўлдик. Иккинчи бўлимда биринчисига қараганда яхшироқ ўйнадик.

Босим натижасида рақибни қийнаб қўйишга эришдик. Бугунги учрашувда ҳакам иккита вазиятда яққол пенальтини бермади. Аввалги учрашувда ҳам ўйинимизни бошқариб борган ҳакам хатоларга йўл қўйганди. Менинг фикримча, бундай мусобақаларга тажрибали ҳакамларни қўйиш керак. Энди Гонконгга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз", - деди Баҳром Норсафаров.

Манба: UFA
Киритилди: 18:43, 06.04.2019.
Ўқилди: 1493 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6217]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2922]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2792]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2487]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2452]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1837]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1834]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1761]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1709]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик