Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтишини маълум қилди.
Унга кўра, спортчимиз 19 апрель куни мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга чиқади. Бўлажак қарама-қаршилик АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон шу пайтгача 28 бор жанг олиб борган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут) ва 5 бор мағлубият аламини таътиб кўрган. Муроджон Аҳмадалиев эса 5 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Таъкидлаш жоиз, жанг Тошкент вақти билан 20 апрель куни тонг пайти бошланади.