Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Сон Хён Мин ҳақида 4 та факт

Баҳо:
+ | -

Хозирда ўз ўйинлари билан мухлисларнинг ёқимтойига айланган Сон Хён Мин хақидаги қизиқ маълумотларни сизлар билан бахам кўрдик.

Отасининг хизматлари

«Тоттенҳем» клуби ҳужумчисининг дадаси ҳам ўз вақтида футболчи бўлган, бироқ жиддий ютуқларга эриша олмаган экан. Сон 6 ёшидан 15 ёшга тўлгунига қадар  отаси билан шуғулланади.  15 ёшга тўлганидагина «Сеул» клуби академиясига қабул қилинади. У академияда атиги 1 йилгина шуғулланади ва «Гамбург» клуби селекционерлари томонидан Германияга олиб кетилади. Қаҳрамонимиз ўз интервьюларида отасидан миннатдор эканлигини яшириб ўтирмайди. Соннинг босимсиз ҳаракат қилиши  ва оғир дамларда ўйинни ўзига бўйсундира олиш маҳорати ҳам айнан дадасининг ҳизматлари бўлса, ажаб эмас.

Нистелрой менга ўз отамдек яқин

Футболчи «Гамбург» академиясида иккита ажойиб мавсумларни ўтказгач, клуб у билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Айнан ўша даврда «Гамбург» сафида Руд ван Нистелрой, Младен Петрич, Герреро сингари супер форвордлар тўп сурар, асосий таркибда майдонга тушишнинг деярли иложи йўқ эди. Шунга қарамасдан охиригача кураш олиб борган қаҳрамонимиз секин-аста Петрични сафдан чиқариб юборади ва мухлислар ёқимтойига айланади. Футболчининг ўзи ўша даврларларни хотирлаб шундай деган эди : “Мен Германияга келганимда бирорта тилни билмас, ўспирин ёшидаги ҳаёлпараст эдим. Асосий таркибга кўчиб ўтганимда жуда ҳаяжонланганман. Айнан ўша дамларда менга далда берган, ўз маслаҳатларини мендан аямаган Рудга ҳурматим жуда баланд. У менда нимадир бор эканлигини кўп бор такрорлар, ўз устимда ишлашим кераклигини уқтирар эди. У менга ҳудди ўз отамдек яқин.

«Тоттенҳем»дан кетмоқчи бўлган

Футболчининг «туманли албиён»даги илк мавсуми омадли келган дея олмаймиз. Сабаби, клубда рақобат кучли, у ўйнайдиган ўнг қанотда Эрик Ламелла ажойиб ўйин кўрсатар, чап қанотда эса Соннинг ўйинлари кўнгилдагидек чиқмас эди. Ўша мавсумни деярли заҳирада ўтказган Кореялик футболчи Почеттинога мавсум якунланиши билан ўзини қўйиб юборишини илтимос қилган экан. Аргентиналик мутахассис эса, Сон унинг режаларида борлигини ва яна бироз сабр қилишини сўраган, футболчини қолишга кўндирган экан. Ишониш қийин бўлсада, футболчи ўша пайтлар  «Бундеслига»га қайтиб кетмоқчи бўлган экан.

Бир қатор рекордлар соҳиби

У 18 ёшида «Гамбург» сафида дебют учрашувининг ўзидаёқ гол уриб, клуб тарихидаги энг ёш гол урган футболчига айланади. Кейинчалик «Байер» уни 10 миллион евро эвазига ҳарид қилади ва ўз тарихидаги (ўша даврлар учун) энг қиммат футболчига айлантиради. Кейинчалик 30 миллион эвазига «Тоттенҳем» сафига ўтган Сон Кореялик энг қиммат футболчига айлангани таҳсинга сазовор. Шунингдек, у АПЛда икки бор, кетма-кет ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган биринчи ва ҳозирча охирги Осиёлик футболчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда Соннинг трансфермаркетдаги нархи тахминан 50 миллион еврони ташкил этмоқда. Бу қитъамиз учун янги рекорд бўлиб турибди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:14, 23.04.2019.
Ўқилди: 5820 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.