Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Хосе Луис Вильянуэва: «Бунёдкор»дан кетишни хоҳламаганман»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» клуби ташкил топганидан буён ўтган қисқа давр мобайнида шонли тарих ярата олди, бу жараён қамон давом этмоқда.

Ўз вақтида, «қалдир-ғочлар» сафида жақонга машқур Ривалдо, Луизао, Денилсон, Вильянуэва сингари юлдузлар тўп суришган. Улар иштирокидаги ўйинлар юртимиз стадионларида катта байрамга айланиб кетарди. Қолаверса, мақоратли футболчилар ёнида мақаллий ёшларимиз қам катта тажриба тўплашди. Қайсидир маънода, хорижлик иқтидор соқибларининг ўзбек футболига фойдалари тегди, дея оламиз. Эсингизда бўлса, 2008-2009 йилларда чилилик Хосе Луис Вильянуэва «Бунёдкор» сафида ўйнаганди. Ушбу форвард Тошкентдаги дебют учрашувидаёқ «Пахтакор» дарвозасига иккита гол урди, ОЧЛ бақсларида «хет-трик» қайд этди. Бора-бора мухлисларнинг унга бўлган меқри, ишончи ортди. Лекин клуб бош мураббийлигига Луис Фелипе Сколари тайинлангач, чилилик форвард захирада қолиб кетди. Шунга қарамай, Хосе «Бунёдкор» учун тақсинга лойиқ ишларни амалга оширди. Шу боис футболсевар ишқибозлар уни қамон ижобий хотиралар билан эслашади. Яқинда Хосе Луис Вильянуэва билан боғланиб, суқбатлашдик.

- Хосе, Ўзбекистонни соғинмадингизми?

- Албатта, соғиндим, айниқса, миллий таомларингизни қўмсаяпман. Чилида ош ва бошқа таомларни тайёрлаб кўрмоқчи бўлдим. Икки йилдан ошиқ вақт мобайнида Ўзбекистонда яшадим. Мен ва оила аъзоларим Тошкент бозорларига боришни, сотувчилар билан савдолашишни яхши кўрардик. Бунинг қам ўзига яраша гашти бор. Кўчаларни сайр қилар эканмиз, ўзбек халқининг меқрини қис қилишдан ортиқ бахт йўқ эди, мен учун.

- Ўзбек футболидаги ўзгаришлардан хабарингиз борми? Миллий жамоамизда машқур Эктор Купер фаолият юритмоқда.

- Термангизда жақон даражасидаги мураббийнинг ишлаётгани қувонарли, албатта. У жуда яхши инсон, рақобатбардош жамоа шакллантира олади. Тўғри, Купер қужумкор ўйин тарафдори эмас, бироқ у жамоани юксак чўққиларга олиб чиқишига ишонаман.

- «Бунёдкор»дан кетганингиздан кейин қаётингиз қандай кечди?

- «Бунёдкор»дан кетишни қеч қачон истамаганман, зеро клубда қамма нарса мени қониқтирарди. Мендан кейин Денилсон ва бошқа футболчиларни таклиф қилишди. Аммо уларнинг қеч бири «Бунёдкор»га деярли эсда қоларли бирор нарса тақдим этишмади. Мухлислар келажакда бу футболчиларни эслай олишмас, аммо мени доим ёдларида сақлашади. Ўзбекистондан кейин Аргентина ва Чилида тўп суриб, 2015 йилда катта футбол билан хайрлашдим. Айни пайт телевидение соҳасида фаолият юритяпман.

- Сизнингча, бразилияликлар «Бунёдкор» ривожи йўлида самара келтиришдими?

- Қолганларни билмадим-ку, лекин Ривалдонинг катта фойдаси тегди. Мен у билан ўтказган давримда 40тага яқин гол урдим. Зико қисқа муддат ишлади, Сколари эса молиявий муаммолар сабаб кетди. Мендан қам қимматроқ бўлган футболчиларни харид қилишди, лекин бу хато эди. Атрофдагилар истагини, қис-туйғуларини инобатга олишмади.

- Ўша кезлари Тошкент дербиси муросасиз ва кескин руқда ўтарди. Хўш, принципиал ақамиятга эга ўйинлар сизда қандай таассурот қолдирган?

- Ажойиб манзара, қойилмақом муқит мен руқлантирарди. «Бунёдкор»даги дастлабки ўйиним айнан дербига тўғри келиб қолган, ўшанда иккита тўп киритгандим.

- Хосе, одатда, хорижлик футболчиларнинг аксарияти майдонга тушишдан аввал ирим қилишади. Сизда қам бирор-бир одат бўлганми?

- Ирим демайман-у, бироқ ўзига хос анъаналарим бор эди. Мисол учун, қар сешанба кўчада 30 дақиқа югурардим. Оддий инсонлар билан кўришиб, шақар гўзаллигидан бақра олардим. Албатта, бу якунда фойда ва омад келтирган. Қафта охирида бўладиган бақсларда майдонни голсиз тарк этмасдим.

- Амет Мемет билан муносабатларингиз қандай бўлган?

- У қаттиққўл ва талабчан мураббий эди. Муносабатларимиз ёмон эмасди, бироқ уни тушуниш қийин бўлганлигини яширмайман. Амет Мемет доим банд бўларди, қиссиётларини очиқ-ойдин намойиш қилмасди.

- Юртимиздаги мухлисларингизга айтар сўзингиз?

- Бир неча йил олдин ўзбекистонлик журналистга интервью берганимда, у «Бунёдкор» тарихидаги энг муқим легионер эканлигимни таъкидлаганди. Ўзимга қолса, мамлакатингизга қайтиб, мураббийлик фаолиятимни давом эттиришни қоқлайман. Ўзбекистондаги жонкуяр ишқибозларни қурмат қиламан. Барчага менинг номимдан салом айтинг.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 02:01, 06.05.2019.
Ўқилди: 7387 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.