8-12 май кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Константин Коротков хотирасигабағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтади.
Мусобақада жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари совринлиўринлар учун кураш олиб боришади.
Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларда иштирок этишади. Бугун турнирдақатнашадиган боксчиларимиз Хабаровскка жўнаб кетишди.
Терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
-52кг: Аброржон Қодиров
-57кг: Худойназар Файзов
-69кг: Саиджамшид Жафаров
-69кг: Билолбек Мирзараҳимов
-75кг: Баҳромжон Фозилов
-81кг: Абдукарим Фармонов
+91кг: Лазизбек Муллажонов
+91кг: Улуғбек Мубинов
Мураббийлар: Равшан Ходжаев, Алишер Тўйчиев.
Шавкат Бадалов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради