Кириш Регистрация

U23 Осиё кубоги. Пенальтидан фойдалана олмадик ва финалда имкониятни бой бердик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда ўтказилган U23 Осиё кубогини иккинчи ўринда якунлайдиган бўлди.

Японияга қарши кечган финал баҳсида йигитларимиз тўп назорати, рақибга босим уюштириш ва яратилган вазиятлар бўйича устунликка эришишди. Аммо япониялик посбон Лео Кокубо жуда яхши ўйин намойиш этиб, хавфларни бартараф этди.

Ўйиннинг асосий вақти тугаш арафасида майдон марказида Диёр Холматов тўпни йўқотди. Бу хатони эса японлар кечиришмади. Фуки Ямада 18 метрлардан аниқ зарба бериб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида эронлик ҳакам ВАР ёрдамида Япония дарвозасига пенальти белгилади. Умарали Раҳмоналиев бурчак томон куч зарба берди. Аммо Кокубо зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Темур Кападзе жамоаси кетма-кет иккинчи марта кумуш медалларига сазовор бўлди. Япония эса ушбу ёш тоифасида иккинчи марта чемпионликни қўлга киритди.

U23 Осиё кубоги, финал
ЎЗБЕКИСТОН - ЯПОНИЯ - 0:1
Гол: Фуки Ямада (90+1)
Ноаниқ пенальти: Умарали Раҳмоналиев (90+10, дарвозабон)
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Азамат Мирсаидов, Алибек Давронов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Диёр Холматов, Абдурауф Бўриев, Жасур Жалолиддинов, Руслан Жиянов, Ҳусайн Норчаев, Алишер Одилов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:52, 03.05.2024.
Ўқилди: 5029 марта.
Фикрлар: 176 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.