"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг марказий ҳимоячиси Марк Гехининг ўйинига баҳо берди.
Англия Премьер-лигасининг саккизинчи турида "Астон Вилла"га қарши ўтган сўнгги учрашувда "Манчестер Сити" мавсумда илк бор мағлубиятга учради (1:2). Ушбу баҳсда Гехи голга сабаб бўлган хатога йўл қўйди.
"Ҳозир Маркдан тўлиқ мамнунман, чунки у хатосидан кейин ўзини шунчаки ажойиб тарзда тиклай олди. У яхши йигит, жамоа сардорларидан бири ва ҳақиқий етакчи. Ростини айтсам, мен уни жуда яхши кўраман", — деди Мареска матбуот анжуманида.
Гехининг Англия клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.













