Футбол оламида рекорд янгиланибди ёки рекорд ўрнатилибди деган атамалар тез-тез учраб туради. Шундай бўлсада, айрим рекордлар бор-ки, уларга энди яқинлашишнинг иложи йўқдек гўё! Бугун ана шундай рекордлар тўғрисида сўз боради.
Терма жамоаси учун энг кўп гол киритган футболчи
Буни қарангки, бу борада Эрон терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Али Даеи яққол фоворит экан. У ўз терма жамоаси сафида 149 та учрашувда иштирок этган ва 109 та гол киритишга муваффақ бўлган. Ҳозирги кун учун бу қайталаб бўлмас рекорд саналади. Сабаби, Али Даеидан кейинги ўринда турган футболчи Роби Кин бўлиб, унинг ҳисобида 65 та гол мавжуд. Назарий жиҳатдан бунинг уддасидан чиқиш мумкин кўрингани билан амалда Али Даеининг рекордини такрорлашнинг иложи йўқ!
Энг кўп гол киритган дарвозабон
Бразилиялик Рожерио Сени ҳақида кўпчилик эшитган бўлса, ажаб эмас. Ўзининг 22 йиллик кариераси давомида футболчи бир нечта йирик турнирларда ғолиб чиқишни уддасидан чиқди. Дарвозабон сифатида 1141 та учрашувда майдонга тушган Рожерио рақиб дарвозасини нақд 123 бор ишғол қилиб, мутлоқ рекордни ўрнатганига бир неча йил бўлмоқда. Ҳали-бери унинг рекорди янгиланмаслиги аниқ. Кўплаб мутахассисларнинг айтишича, бу рекорд абадий янгиланмас экан. Сенидан кейинги ўринни эгаллаган Парагвайлик дарвозабон Челаверт ҳисобида 65 та гол бор эканлиги бу рекордни қайталашнинг деярли иложи йўқлигини билдиради!
Битта мундиал давомида энг кўп гол киритган футболчи
Замонавий футбол оламида ЖЧда тўп урар бўлиш учун, 6 та гол ҳам етиб ортади. Бир қарашда, бу нормал ҳолатдек кўринади, аммо 1958-йилда Шведсияда бўлиб ўтган мундиалда Франция терма жамоаси ўйинчиси Жюст Фонтен нақд 13 бор дарвозаларни ишғол қилгани билан кўпчиликнинг ёдида қолди. Мирослав Клозе 4 та ЖЧда иштирок этиб, 16 та гол киритгани билан янги рекорд ўрнатган бўлса, қаҳрамонимиз Фонтен битта мундиалнинг ўзида 13 (!) та гол киритиб мутлоқ рекорд соҳиби бўлиб турибди.
«Лиссабон шерлари»
1968-йилда Глазгонинг «Селтик» клуби Британия клублари ичида биринчилардан бўлиб Европа Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритади. Ҳозирда «Чемпионлар Лигаси» деб юритилувчи кубокни 1968 - йилда қўлга киритган клубнинг бу рўйхатга нега қўшилгани сизда савол уйғотиши тайин! Гап шундаки «Селтик» таркибидаги 15 та футболчи клуб стадионининг ортидаги кўчада яшовчи футболчилардан иборат бўлса, қолган 14 таси стадиондан 10 км узқоликдаги кўчада истоқомат қилувчи маҳаллий йигитлардан ташкил топган эди. Бирорта легионерсиз, маҳаллий йигитлардан ташкил топган клуб ЙЧЛ тарихида ҳеч қачон ғалаба қозонмаган ва қозонмаса ҳам керак. Ҳозирда дунёдаги энг кучли академияга эга клублар ҳам трансфер ойнаси очилиши билан футболчиларни ҳарид қилишга тушиб кетаётганини кўргач бу рекорд ҳеч қачон янгиланмаслигига ишончингиз комил бўлади!