Кириш Регистрация

Мирокомил Лоқаев: «Жамоавий ўйин эвазига АГМКни мағлуб этдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-турида Самарқанднинг “Динамо” клуби ўз майдонида АГМК устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур баҳсдан сўнг самарқандликлар ҳимоячиси Миркомил Локаев учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

АГМКга қарши бизни қийин ўйин кутиб турганини билган эди. Сабаби уларда тажрибали футболчилар йиғилган. Кутилганидек ўйин қийин бўлди. Биз кўпроқ прессинг қилдик ва қарши ҳужумларда яхши ўйнадик. Кеча яна кўп гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Кечаги учрашувда таркиб жихатдан рақибга нисбатан кучсиз эдик. Аммо жамоавий ўйин эвазига уларни мағлуб этдик. “Динамо”да бир оила йиғилган. Жамоанинг мақсади юқори ўйринларни эгаллаш ва мухлислар боп футбол намойиш қилиш.

Навбатдаги турда “Бухоро” билан ўйнаймиз. Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйин қийин ва қизиқарли ўтяпти. Биз Бухорога фақат ғалаба учун борамиз”, -дейди Лоқаев Stadion.uz мухбири Жалолиддин Қобилжонов билан бўлган суҳбатда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:38, 12.05.2019.
Ўқилди: 2053 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик