Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

ЎФА баёноти: «Бунёдкор»нинг голида офсайд бор эди

Баҳо:
+ | -2

Бир неча дақиқа олдин “Локомотив” ва “Бунёдкор” футбол клублари иштирокидаги Тошкент дербиси ўз якунига етди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида “Бунёдкор” футболчилари томонидан урилган гол ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳоланиб, ҳисобга олинмади. 

Мазкур ҳолатда учрашувни бевосита стадиондан шарҳлаб борган телеканал шарҳловчиси тўп узатилаётган вақтда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эканини бир неча бор таъкидлади. Вазият такроран кўрилганида ҳам футбол мухлислари гол киритган футболчида ўйиндан ташқари ҳолат йўқ деб ҳисоблаши мумкин. Аммо футболнинг замонавий қоидаларига кўра мазкур вазият офсайд деб ҳисобланади. 

IFAB қоидаларида келтиришича, офсайд ҳолатида турган футболчи дарвозабон ҳаракатланиши ва назорат қилиши мумкин бўлган кўриш доирасини (обзор) тўсиб қўйган бўлса, гарчи шу футболчи тўпга тегинмаган тақдирида ҳам қанот ҳаками байроқчасини кўтаришга ҳақли. Демак, бу вазиятда дербида ишлаган лайнсмен тўғри қарор қабул қилган. Яъни, тўп “Бунёдкор”нинг 3-рақамли футболчиси Ислом Қобиловга тегмаган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш нуқтаси ҳамда дарвозабоннинг бу вазиятдаги ҳолатидан келиб чиқиб, ўйиндан ташқари ҳолатни эълон қилиш мумкин. Қисқа қилиб тушунтирганда, мана шу нуқтада Ислом Қобилов бўлмаганида дарвозабоннинг ҳаракати бошқача бўлиши, у катта эҳтимол билан олдинга ҳаракат қилиши мумкин эди. Бироқ бу ерда 3-рақамли футболчи дарвозабонни чалғитувчи образида намоён бўлди. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси футбол мухлисларидан ва айниқса футбол журналистларидан фикр бераётганда шошилмасликни сўрайди. Ҳакамлар қўмитаси бир неча кун аввал спорт журналистлари билан эркин мулоқотга тайёр эканлигини кўрсатишганди. Улар, шунингдек, ҳар бир ҳолатни таҳлил қилиб бериш учун ҳам масъулдирлар. Кўр-кўрона хато қилаётган рефериларга нисбатан чоралар кўрилаётганини эса ҳамма кўриб, билиб турибди. 

Ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов яқин йиллар ичида Ўзбекистонга ҳам VAR тизими кириб келиши йўлида ҳаракатлар борлигини таъкидлаганди. Бу каби замонавий техника вазиятни қайтадан кўриш ва шошилмасдан хулоса чиқариш имконини бериши мумкин. Айни вақтда эса футбол реферилари ҳар бир учрашувга масъулият билан ёндошишга ҳаракат қилишяпти.

 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 22:28, 17.05.2019.
Ўқилди: 5193 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.