Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Отабек Ғуломхўжаев: «Шогирдларим билан дўст тутинишга интиламан»

Баҳо:
+ | -

Суперлига баҳслари айни авж паллага кираётган пайтда Ўзбекистон ёшлар термаси Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бормоқда.

ЎФА мазкур жамоанинг муҳим турнирга муносиб тайёргарлик кўриши учун зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари май ойининг 21 ва 23 саналарида ўртоқлик учрашувида майдонга тушишлари режалаштирилган.

Ушбу мураббийдан умидимиз катта, «Бунёдкор» академиясида ёшларга сабоқ бериб келган мутахассис учун бу термада ишлаш ортиқча қийинчилик туғдирмаслиги аниқ. У бўлажак ўйинлар орқали номзод футболчиларни яна бир бор кўздан кечириш баробарида, иккита тенг кучли таркиб шакллантиришни мақсад қилган. Яқинда юқоридаги масалалар ва бошқа мавзулар бўйича Отабек Ғуломхўжаев билан суҳбатлашдик.

 

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик жараёни қандай кетяпти? Келгусидаги режалар билан ўртоқлашсангиз.

- Осиё чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Бунинг учун ноябрь ойигача бўлган махсус дастур ишлаб чиққанмиз, мана шу дастур бўйича ҳар ой давомида йиғин ташкил қилиб, терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечирамиз ва уларнинг айни дамдаги ҳолати билан яқиндан танишамиз. Йиғинлар доирасида ўртоқлик ва назорат учрашувларида майдонга тушишни режалаштирганмиз. Дастлабки йиғин май ойининг 11-18 ва 19-24 саналарига мўлжалланган. Йигитларни ҳар томонлама тактик-психологик жиҳатдан тайёрлаш учун ўртоқлик ўйинлари муҳим. Шу сабабли олдин хабар берилганидек, Наманган ва Андижонда назорат учрашувлари ўтказамиз. Бундан кўзланган асосий мақсад - саралаш ўйинларигача оптимал таркибни шакллантириб, иккита тенг кучли таркиб тузиш. Боиси, ҳар бир чизиқда рақобатни кучайтириш ниятидамиз. Бу футболчининг ўсиши учун хизмат қилади: у асосий таркибдаги жой ҳеч қачон кафолатланмаганлигини билиб туриши керак.

- Таркибни шакллантиришда нималарга эътибор қаратяпсиз?

- Барча жиҳатларга. Аммо ўз клубида яхши ўйнаётган футболчи терма жамоага келганда ўзини кўрсата олмаслиги мумкин ёки аксинча. Бу ёшда улар балоғатга етаётган бўлади, шунинг учун айримларига ниҳоятда эҳтиёткор муносабатда бўлиш керак, баъзи футболчилар билан суҳбатлашаётганда эса бироз қаттиққўллик ишлатиш зиён қилмайди. Чунки вазият шуни тақозо этади. Шундай болалар борки, кўрсатмаларингизни тезда илғаб олади, бу уларнинг психологик ҳолатига боғлиқ бўлади. Шуни ўйлаган ҳолда, жамоамизга малакали психолог Татьяна Владимировнани таклиф қилдик.

- Жисмоний тайёргарлик бўйича ҳам алоҳида ишлаясизми?

- Ҳа. Лекин футболчилар ўз клубларидан жисмоний тарафлама тайёр ҳолда етиб келишади. Биласиз, ҳозир тақвим тиғиз, шунинг учун ҳам бунга жиддий ёндашмаймиз. Асосий эътиборни тактика ва турли ўйин услубларини жорий этишга қаратамиз. Уларнинг индивидуал шуғулланишлари учун махсус дастур ҳам яратганмиз. Шунинг баробарида барча жамоалар мураббийлари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев, «Сўғдиёна» ёшлар жамоаси бош мураббийи Бобур Зуҳриддиновлар билан алоқамиз мустаҳкам. Улар билан ўзаро келишувимиз бор, яъни баъзи пайтларда мураббийлар илтимосига биноан айрим футболчиларни қўйиб юборамиз. Уларнинг кўмаги биз учун муҳим ҳисобланади. Чунки терма футболчиси кўп вақтини ўз клубида ўтказади, унинг ҳолатидан кўпроқ мураббийи хабардор бўлиб туради. Терма ихтиёрида 15-20 кун бўлади, клубда эса ундан кўпроқ.

- Терма жамоа ўзаги асосан пойтахт жамоалари вакилларидан ташкил топмоқда...

- Тўғри, лекин «Бунёдкор» ва «Пахтакор»дан чиқаётган футболчиларнинг аксарияти вилоятлардан келишган. Яъни, клуб скаутлари турли мусобақалар орқали уларни кузатиб, муносибларини академияга жалб этишган. Фақат шу клублар билан чегараланиб қолмасдан, Ўзбекистон U-21 чемпионатини ҳам мунтазам равишда кузатиб боряпман. Вилоятлардаги турнирларни кўздан қочирмасликка ҳаракат қиляпман. Про-лигада иштирок этаётган «Турон», «Машъал», «Истиқлол» клубларида ҳам иқтидорлар бисёр. Улар ҳамиша назоратимиз остида.

- Ёшлар терма жамоасида ўзини кўрсатаётган футболчиларнинг кутилмаганда йўқолиб қолишига мутахассис сифатида қандай жавоб берасиз?

- Менимча, бунга сабаб футболчиларнинг ўзини-ўзи назорат қила олмаслигида, бу ёшда катта натижаларга эришиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Шунинг учун бўлса керак, кўп ҳолларда катта футболга кириб келаётган футболчиларда юлдузлик касали ва ўзини бошқара олмаслик вазиятлари учрайди. Бу жараёнда мураббийнинг ўрни жуда муҳим. Агар мана шундай ҳолатлардан ўтиб олса, марра уники.

- Жасур Жалолиддинов катта футболга эрта кириб келди. Бу унга ортиқча босим юкламайдими?

- Бош мураббийнинг услубига мос тушган экан, демак у шунга лойиқ. Жасур бунга осонликча эришгани йўқ, бу йўлда катта меҳнат қилди. Бу унинг ўсишига хизмат қилиши шубҳасиз. Энг муҳими, ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги даркор. Ҳали ҳаёти, келажаги олдинда.

- «Бунёдкор» академиясида 2000 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоага мураббийлик қилгансиз. Хўш, уларнинг ўйинларини кўриб боряпсизми? Қай бирлари билдирилаётган ишончни тўлиқ оқлашяпти?

- Дарҳақиқат, уларнинг кўпига устозлик қилганим рост. Ҳозирги кунда Расул Йўлдошев, Абубакр Мўйдинов, Жасур Умрзоқов кабилар шулар жумласидан. Лекин афсуски, шогирдларимнинг аксарияти ишончни оқлашмади. Қолганлар эса иккинчи лигада Мурод Отажонов қўл остида тўп суришмоқда.

- Айрим жамоаларда футболчи ва мураббий ўртасида масофа мавжуд бўлади, ўз фикрларини устозига билдира олмайдиганлар учрайди... Сизда бу борада иш қандай йўлга қўйилган?

- Бу борада ҳеч қачон муаммога йўлиқмаганман. Доимо шогирдларим билан дўст тутинишга, ота-боладек муносабат ўрнатишга ҳаракат қиламан. Кимнинг қандай муаммоси бор, қайси футболчидан қандай фикр чиқади, у нимани хоҳлаяпти, бажонидил, эринмай тинглайман. Шунчаки, ўз ҳолига ташлаб қўймайман, керак бўлса, ҳар бири билан алоҳида гаплашаман. Тўғри, айрим футболчилар мураббийга гапини очиқ-ойдин айтишга қўрқади. Бу нотўғри деб ўйлайман.

- Мураббийлар штабида сизга ким ёрдам беради?

- Дониёр Усмонов, Сарвар Ҳайдаров, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Элнур Сигабатуллин, дарвозабонлар мураббийи Валерий Корпенколар ёрдам беришади. Ўйлайманки, мураббийлар штабидан тортиб, футболчиларгача аҳил оилага айлансак, ниятимизга етамиз.

- Ўйин фалсафангиз қандай: ҳужумкорми ёки ҳимояга асосланган?

- Аввалдан агрессив, ҳужумкор футбол тарафдори бўлиб келганман. Ҳозирги замонавий футболда ҳимоявий ўйин қилган жамоа қийналади. Тўпсиз югуриш ҳам жисмонан, ҳам руҳан толиқтиради.

- Лекин Карлуш Кейруш мана шу услуб эвазига Эронни икки бор мундиалга олиб чиқди...

- Эрон тўлиқ 90 дақиқа ҳимояда ўйнайдиган жамоа эмас. Эътибор беринг, сўнгги Осиё кубогида ярим финалгача нечта гол уришди? Буни ҳимоявий ўйин дейилмайди, тартибли футбол десак тўғри бўлади.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 00:33, 19.05.2019.
Ўқилди: 1905 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.