Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ОЧЛ. «Локомотив» иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 6-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида Қатарнинг "Ар-Райян" клубини қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Ўйиннинг бошидаёқ "темирйўлчилар" посбони Маъмур Икромов қўпол хатога йўл қўйиб, жарима майдончаси ичида турган рақиб футболчисига тўпни "совға" қилди. Табата эса 12 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин тошкентликлар ҳужумлар ташкил қилишди, аммо қатарликларнинг қарши ҳужумлари хавфли тус ола бошлади. Ўйиннинг 22-дақиқасига келиб эса Гонсало Виьера "Локомотив" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида мезбонлар чиройли ҳужум ташкил қилишди. Чиройли узатма натижасида Сардор Мирзаев яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозани забт этди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидаги мезбонлар томонидан уюштирилган ҳужум ўз самарасини берди: Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирди.

Ҳужумкорликни сусайтирмаган "Локомотив" 61-дақиқага келиб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўнг қанотдан Арслонмурот Амонов етказиб берган узатмани АБдухолиқов яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда устунлик "Локо" томонида бўлди ва Фёдоров шогирдлари ғалабани ушлаб қолишди. Ушбу ғалаба туфайли "темирйўлчилар" 7 очко билан "В" гуруҳини 3-ўринда якунлашди.

ОЧЛ, "В" гуруҳи, 6-тур.
“ЛОКОМОТИВ” – "АР-РАЙЯН" - 3:2 (1:2)
Голлар: Сардор Мирзаев (35), Темурхўжа Абдухолиқов (47, 61) — Табата (1), Гонсало Виьера (22)
"Локомотив": Маъмур Икромов, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Азизбек Ҳайдаров, Диёр Туропов, Арсланмурат Аманов, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов.
"Ар-Райян": Фаҳад Юнус, Аҳмад эл-Сайид, Муҳаммад ал-Айлдин, Гонсало Виьера, Муҳаммад Жума, Даниел Гоуму, Муҳаммад Сайёр, Гермин Ривас, Родриго Табата, Лукка, Себастьян Сория

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:54, 21.05.2019.
Ўқилди: 6466 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик