«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема клубнинг 2018/19 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада 31 ёшли футболчи ғолиб чиқди.
«Жаҳоннинг энг яхши жамоаси сафида ушбу совринни илк марта қўлга киритганимдан хурсандман. Қўллаб-қувватлаб турганлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Биламан, мавсум биз учун қийин кечди. Келаси мавсумда барча совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз», – деди Бензема.
Бензема мавсум давомида 53та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урди ва 11та голга узатма берди.