Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

The Athletic Диоманде нима учун «ПСЖ» ёки «Ливерпуль»ни эмас, «Реал»ни танлаганини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

The Athletic аноним манбаларига таяниб, вингер Ян Диоманде унга катта қизиқиш билдирган «ПСЖ» ёки «Ливерпуль»ни эмас, мадриднинг «Реал» клубига ўтиш қарорини қабул қилганининг сабабларини ошкор қилди.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуриньо ва клуб раҳбарияти ўртасидаги режалаштириш йиғилишида ўнг қанотни кучайтириш зарурлиги бўйича келишувга эришилган. Унда «Реал» кўпинча асосий эътиборни Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем ва Килиан Мбаппе марказий ўринни эгаллаган чап қанотга қаратиши таъкидланган. Карама-қарши қанотда креативликнинг йўқлиги жамоанинг ҳужумкор имкониятларини чеклаб қўйиши ва рақибларнинг ҳимояланишини енгиллаштириши ҳақида фикр билдирилган.

Ушбу нуқтаи назар «Реал»нинг Диоманде билан олиб борган музокаралари давомида унга тушунтирилган ва бунда Моуриньо асосий ролни ўйнаган. Клуб шунингдек, бундай вазиятлардаги ўзининг одатдаги усулини қўллаб, Диомандега «Реал»нинг оқ либосини совға қилган. Унга шахсий ва жамоавий ўсиш имкониятларини таклиф қилувчи карьерани ривожлантириш режаси ҳам тақдим этилган ва мисол тариқасида Винисиус Жуниорнинг карьераси келтирилган. Шу тариқа, «Реал» футболчи учун курашда рақибларини ортда қолдирди.

Киритилди: 03:40, 08.08.2026.
Ўқилди: 1220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик