The Daily Mail нашрининг хабарига кўра, “Барселона” янги футболчи сотиб олиш учун Иван Ракитични сотиб юбориши ҳам мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг ўзи жамоадан кетмоқчи эмас. Футболчи хизматига “Манчестер Юнайтед” клуби қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” футболчини 55 миллион еврога қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.