Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ушбу рукндаги янги хабарларни тақдим этишда давом этамиз.

«Манчестер Сити» италиялик ҳимоячига қизиқиб қолди

«Спортиталия» нашри тарқатган хабарларга кўра «Ювентус» клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи «Манчестер Сити» клубига ўтиши мумкин. Футболчининг ўзи жамоада асосий таркибда майдонга тушишни истамоқда. Клуб эса, голландиялик Де Лигтни ҳарид қилишга яқин турибди. Агарда «Аякс» футболчиси «Юве»га ўтадиган бўлса, Бонуччи заҳира ўйинчисига айланиб қолиши мумкин. Футболчининг ўзи исталган таклифни атрофлича ўйлаб чиқишга рози эканлигини билдирган.
Ҳимоячининг таҳминий трансфер қиймати 40 миллион атрофида баҳоланмоқда. Унинг ҳизматлари билан «шаҳарликлар» устози Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқиб қолди. «Гвардиола Леонардо Бонуччини клубни тарк этган Компанийнинг ўрнини босишидан умидвор», -  деб хабар бермоқда «спортиталия» нашри.

«Барселона» янги юлдузни ҳарид қилмоқчи!

Католония супер клуби ёзги трансфер мавсумидан унумли фойдаланиб қолиши мумкин. Уларнинг нишонида «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутар Мартинез турибди. «Барселона» футболчини қўлга киритиш осон бўлмаслигини инобатга олиб, рад этиб бўлмас таклиф билан Италия клубига мурожаат қилмоқчи. «Ла Ред»  нашрининг хабар беришича, Католония клуби 21 ёшлик футболчи учун 112 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Антонио Конте ўз жамоасига Джеко, Лукаку сингари хужумчиларни таклиф этаётган бўлсада, ёш иқтидорли футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Томонлар музокаларни тез орада бошлашади.

«Милан» Себалосни қўлга киритиш фикридан қайтмаяпти

Милан шаҳрининг «Милан» клуби «Реал Мадрид» жамоаси футболчиси саналадиган Себалоснинг трансфери борасида музокараларга киришди. «Ле Газзета Делла Спорт»  нашрининг хабар беришича, «Милан» испаниялик футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан 1 йилга ижарага олади. Унга кўра, футболчи учун «Милан» 6-8 миллион евро атрофида маош тўлайди ва ижара сўнгида футболчини 32 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Томонлар шартноманинг айрим бандлари устида музокаралар олиб боришмоқда.

Италия клублари Верату учун курашга киришди

«Фиоринтина» клуби ярим ҳимоячиси санладиган Джордан Верату бир нечта топ клублар эътибор марказида турибди. Бугун футболчи учун «Наполи» жамоаси 16 миллион евро ва икки футболчисини таклиф қилди. «Фиоринтина» клуби бундан аввал Римнинг «Рома»си томонидан тушган таклифни кўриб чиқмаган бўлсада, «Наполи»нинг трансфер таклифини ўйлаб кўришга қарор қилди. Агарда бу трансфер амалга ошса, «Наполи» футболчиларидан Адама Унаса ва Марко Рога «Фиоринтина» ўйинчисига айланади.

Сулшер Далотни қийин аҳволда қолдирди

«Манчестер Юнайтед» клубининг норвегиялик устози Сулшер ўз шогирди саналадиган Диог Далотга бу мавсумда асосий таркибдан умид қилмасликни маслаҳат берди.  У янги мавсумда асосий таркибда Аарон Ван-Биссака тўлиқ ҳаракат қилишини, агарда жамоадан кетишни истаса уни ҳеч ким ушлаб қолмаслигини тушунтирган. Португалиялик футболчи тез орада ижара асосида бошқа клуб сафига бориб қўшилса, ажаб эмас.
Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» Далотни ўтган мавсумда 18 миллион евро эвазига ҳарид қилишган эди. Футболчи якунланган мавсумда 23 та учрашувда майдонга тушди ва дарвозага бирорта ҳам гол кирита олмади.

«Тоттенҳем» катта трансфер арафасида

Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби «Лион» жамоаси ярим ҳимоячиси саналадиган Ндомбеленинг трансфери борасида франция клуби билан келишувга эришди. Унга кўра «шпорлар» футболчи учун 63 миллион евро тўлашади. Футболчининг ўзига эса 4 йиллик шартнома таклиф қилинга. Ндомбеле жамоасини ўзгаритишни жуда истаётгани сабабли шахсий шартнома борасида клуб ва футболчи тезда келишувга эришди. Эндиликда икки клуб ўзаро футболчининг бонус пуллари борасида бир тўхтамга келишса бўлгани!

Киритилди: 23:51, 30.06.2019.
Ўқилди: 15999 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.