Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ушбу рукдаги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Тите терма жамоадан кетади

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите «Копа Америка» мусобақаси якунлангач жамоадан кетиши борасида баёнот берди.
Мураббий Бразилия футбол федерациясидан норозилигини яшириб ўтирмаяпти. Гап шундаки, Тите федерация аъзоларидан мураббийлар штабидаги Силвино ва Фернандо Лазарони сақлаб қолишни сўраган бўлсада, унинг илтимоси амалга ошмади. Боз устида тез кунларда жамоа кординатори Эду Гаспар ҳам ўз фаолиятини бошқа жойда давом этирадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Силвино янги мавсумда «Лион» клуби бош мураббийи сифатида иш бошлайди.

Себалоснинг тақдири 22-июлда ҳал бўлади

Испаниялик футболчи яқинда якунланган ( У 21 ) Европа чемпионатидан сўнг таътилга чиқиб кетди. Қаҳрамонимиз клуб қарамоғига айнан 22-уюлда қайтади ва ўзининг трансферига ойдинлик киртади.
Ҳозирда футболчи учун бир нечта кучли клублар кураш олиб бормоқда. Улар орасида «Милан» жамоасининг таклифи «қироллик клуби»га маъқул келмоқда. Футболчининг ўзи эса, «Тоттенҳем» сафида тўп суриш ниятида. Унинг асосий мақсади ЙЧЛ учрашувларида кўпроқ тўп суриш дея хабар бермоқда «Марка» нашри.
«Реал Мадрид» ўз футболчисини бир мавсумга ижараг абериш ниятида. «Қаймоқ ранглилар»нинг режаси амалга ошмайдиган бўлса, футболчини сотиб юборишдан бошқа имконлари қолмайди. Себалоснинг трансфер қиймати 40 миллион атрофида баҳоланмоқда.

«Арсенал»га чилилик футболчи керак

Лондон клуби Италиянинг «Балония» клуби ярим ҳимоячиси Эрик Пулгар билан жиддий қизиқиб қолди. АПЛ жамоаси унинг трансфери борасида аллақачон музокарларни бошлаб ҳам юборгани кишини қувонтиради. 25 ёшлик футболчининг трансфер қиймати 12 миллионга баҳоланмоқда. Ўз терма жамоаси таркибида Перуга қарши баҳсда тўлиқ ҳаракат қилган футболчи келгажи борасидаги таклифларни жон деб кўриб чиқишини эълон қилган. Агарда бу трансфер амалга ошса, янги мавсумда Месут Ўзил ва Арон Ремзийнинг позициясида янги футболчи пайдо бўлади ва жамоадаги кадрлар муаммоси бартараф этилади.

Бразилиялик учун кураш бошланди

«Копа Америка» мусобақасидаги ажойиб ўйинлари эвазига кўплаб клубларнинг эътиборини тортган Эвертон «Бавария» жамоаси қизиқшлари доирасига тушиб қолди. Немис клуби футболчи учун курашга киришганини билдириш мақсадида  ўз агентларини футболчининг агенти билан учрашувга жўнатди.
Ҳозирда футболч учун : «Ман Юнайтед», «Ман Сити», «Ливерпул», «ПСЖ» ва «Милан» жамоаларидан таклифлар бўлмоқда. Бу курашда ким ғолиб чиқади деган саволга тез орада жавоб олишимиз мумкин.

«Баруссия Д» янги ҳужумчи олмоқчи

Дортмунликлар «Ювентус» клуби хужумчиси Марио Манджукичнинг трансферини амалга ошириш мақсадида. Гап шундаки, улар Сарри ва Марио ўртасидаги тушумовчиликдан унумли фойдаланиб қолишмоқчи. Хорватиялик футболчи янги мураббийнинг режасида йўқлигидан хабар топгач у ҳақида «ҳар-хил» интервьюлар беришда давом этмоқда. «кекса сениора» жамоанинг ички интизомини барқарор ушлаш мақсадида Манджукични сотиб юборишга қарор қилди.
Футболчининг тахминий трансфер қиймайди 35 миллион атрофида – дея хабар бермоқда «Ле Газзета делла спорт» нашри.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 10:45, 05.07.2019.
Ўқилди: 13996 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5626]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4014]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3179]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2307]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2032]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1934]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1725]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1648]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1552]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1483]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик