Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди

Баҳо:
+2 | -

Испания футболи юлдузлари кутилмаганда йирик иқтисодий жиноят иштирокчисига айланиб қолди. Андорра суд органлари Испания Ла Лигасининг бир қатор таниқли футболчиларига нисбатан қимматбаҳо соатлар контрабандаси бўйича жиноий иш очди. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда.

Тергов ҳаракатлари Андорра князлигида рўйхатдан ўтган Best In Asociados ширкатига қарши қаратилган. Ушбу компания дунёга машҳур брендларнинг қимматбаҳо соатларини Испания ҳудудида мажбурий солиқларни тўламасдан сотиш билан шуғулланган. Компания футболчиларга соатларни жуда катта чегирмалар билан таклиф қилган, бироқ бу арзон нархлар давлат хазинасига тўланиши керак бўлган божхона ва солиқ тўловларини четлаб ўтиш эвазига юзага келган.

Соат савдоси Мадрид ва Испаниянинг бошқа йирик шаҳарларида амалга оширилган. Компаниянинг “махсус” мижозлари рўйхатида қуйидаги машҳур футболчилар аниқланган:

Дани Карвахаль (“Реал Мадрид”);
Сезар Аспиликуэта (“Севилья”);
Санти Касорла (“Реал Оведо”);
Давид Сильва (собиқ футболчи).

Маълум қилинишича, футболчилар нархи ўн минглаб евро турадиган Rolex ва Patek Philippe каби брендларнинг люкс моделларини сотиб олишган. Испания Фуқаро гвардияси сўнгги ҳафталарда ушбу харидлар бўйича футболчилардан маълумот талаб қила бошлади.

Андорра судьяси мазкур иш бўйича барча иштирокчилардан расмий кўрсатма олишни режалаштирган. Энг эътиборли жиҳати шундаки, ҳуқуқ-тартибот идоралари футболчиларни шунчаки гувоҳ эмас, балки гумонланувчи мақомида сўроқ қилишмоқчи. Бу уларнинг ушбу ноқонуний схемадан хабардор бўлган-бўлмаганини аниқлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Испания қонунчилигига кўра, қимматбаҳо буюмлар савдосида солиқлардан бўйин товлаш оғир иқтисодий жиноят ҳисобланади ва бу футболчиларнинг обрўсига жиддий путур етказиши мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:40, 09.04.2026.
Ўқилди: 4182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5686]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5320]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3901]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3762]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3070]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2167]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [1999]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1965]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1922]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик