"Арсенал" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди.
Микель Артета жамоаси Англия Премьер-лигасининг 5-турида "Брайтон"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу учрашувга қадар "канонирлар" барча мусобақалар доирасида кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонган эди.
Шунингдек, бу "Арсенал"нинг Англия чемпионатида 2023 йилдан буён қайд этган энг йирик мағлубияти бўлди.
Қизиғи, лондонликлар ўша йилнинг май ойида ҳам айнан "Брайтон"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.













