Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Кейн Ямалнинг «Олтин тўп» ҳақидаги гапларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн «Олтин тўп» учун кураш ва Ламин Ямалнинг сўзлари ҳақида фикр билдирди.

Мюнхен клуби сафида Бундеслигада 100 та гол урган англиялик футболчи нуфузли индивидуал мукофотни қўлга киритиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

Аввалроқ «Барселона» вингери Ламин Ямаль «Олтин тўп» энг кўп гол урган футболчига эмас, балки дунёнинг энг яхши ўйинчисига берилиши кераклигини айтган эди. Шунингдек, 19 ёшли футболчи ўзи ва Килиан Мбаппени дунёнинг энг яхши ўйинчилари деб ҳисоблашини таъкидлаганди.

«Мен ўзим ҳақимда кўп гапиришни ёқтирмайман. Бутун эътиборимни майдондаги ишимга қаратганман. Бу масала бўйича ҳар кимнинг ўз фикри бор ва бу мутлақо нормал ҳолат.

Ямал нима демоқчи бўлганини билмайман. Ламин — ажойиб футболчи. У жуда кучли мавсум ўтказди. Худди бошқа кўплаб футболчилар каби. Мбаппе, Олисе, Родри — даъвогарлар жуда кўп», — деди Кейн.

Киритилди: 13:52, 19.09.2026.
Ўқилди: 1951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик