Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Суперлигада 22-тур давом эттирилди: "Пахтакор" пешқадамга айланди (Турнир жадвали)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасида 22-тур баҳслари давом эттирилди.

19 сентябрь куни тур доирасида яна иккита учрашув ўтказилди. Ғузорда "Машъал" "Пахтакор"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Тошкентда эса "Бунёдкор" "Бухоро" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бундан аввал 22-турнинг илк учрашувида "Навбаҳор" Самарқанднинг "Динамо" жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Ушбу натижалардан сўнг "Пахтакор" 22 та ўйинда 49 очко тўплаб, турнир жадвали пешқадамлигини қўлга олди. Бир ўйин кам ўтказган "Нефтчи" 48 очко билан иккинчи, "Навбаҳор" эса 44 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

"Бунёдкор" "Бухоро" устидан қозонилган ғалабадан кейин 22 очко билан 13-поғонага кўтарилди. "Бухоро" 34 очко билан 5-ўринда қолди. "Машъал" эса 4 очко билан сўнгги, 16-поғонада жойлашган.

22-тур 20 сентябрь куни "Андижон" — "Насаф", "Сурхон" — "Қўқон-1912", "Сўғдиёна" — ОКМК ва "Локомотив" — "Нефтчи" учрашувлари билан давом этади.

Турга 21 сентябрь куни "Хоразм" — "Қизилқум" баҳси якун ясайди.

Киритилди: 01:00, 20.09.2026.
Ўқилди: 3067 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик