Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Макелеле: «Муаммо ҳакамда эмас, «Реал»нинг ўзида»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Клод Макелеле жамоанинг «Атлетико»га қарши учрашувдаги мағлубияти сабаблари ҳақида фикр билдирди.

Кеча Ла Лиганинг 7-турида «Реал» «Атлетико»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувдан кейин «Реал»нинг клуб медиалари бош ҳакам Мигель Анхель Ортис Арьяснинг ишини танқид қилди. «Қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуринью эса матбуот анжуманига Жуд Беллингемнинг оёғини босган Кристиан Ромерога кўрсатилган сариқ карточка ва Ли Кан Иннинг Федерико Вальверденинг тўпиқ қисмига шипли бутсаси билан зарба берган вазиятлари акс этган кадрларни чоп эттириб келди.

«Ҳакамларни айбдор қилиб кўрсатиш керак эмас. Футболчилар ўртасида ҳам, жамоа билан мураббий ўртасида ҳам ўзаро тушуниш йўқ. Моуринью улар билан гаплашиши керак.

Жамоа кучсиз кўринмоқда. Уларда ўйин режаси йўқ, умуман ҳеч нарса кўринмайди. Биз улардан кўпроқ нарса талаб қилишимиз керак.

Муаммо ҳакамда эмас. Жамоага нимадир етишмаётгани аниқ. Майдонда аниқ ғоя ҳам, режа ҳам йўқ», — деди Макелеле ESPN эфирида.

Киритилди: 13:52, 21.09.2026.
Ўқилди: 1956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик