Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Арсенал» икки ҳужумчи учун 190 миллион евродан ортиқ сарфлаши мумкин

Баҳо:
+1 | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужум чизиғини икки нафар ёш футболчи билан кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football London хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «канонирлар» «Борнмут»нинг 20 ёшли ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи ва «Брентфорд»нинг 24 ёшли вингери Кевин Шадени сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ журналист Дэвид Орнштейн «Борнмут» ўз футболчисини 115 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр эканини маълум қилган эди.

Шаде масаласида эса Football Transfers маълумотига кўра, «Брентфорд» уни фақат клуб тарихидаги рекорд сумма эвазига сотишга рози бўлади. Бунинг учун «Арсенал» 75 миллион евродан кўпроқ тўлашига тўғри келиши мумкин.

Шу тариқа, икки футболчининг эҳтимолий трансфери Лондон клубига жами 190 миллион евродан ортиққа тушиши мумкин.

Жорий мавсумда Кевин Шаде барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Крупи эса ҳозирча майдонга тушмади.

Киритилди: 17:15, 19.09.2026.
Ўқилди: 2747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик