Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукндаги янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

«Наполи» Икардига 7,5 миллион евро таклиф қилмоқда

“Италиянинг «Наполи» клуби аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди билан жиддий қизиқиб қолди”, -  деб хабар бермоқда «Скй спорт» нашри.
Унга кўра «Наполи» футболчининг агенти ва хотини саналадиган Ванда Нара билан бўлган суҳбатда футболчининг маоши ва бонус пуллари борасида гаплашиб олишди.
Икардининг ўзи тезроқ «Интер»ни тарк этиш нийятида ва унга ҳозирнинг ўзида «Атлетико Мадрид» ва «Ювентус»дан таклифлар бўлмоқда.

Де Лигт масаласи чўзилиб кетди

Мино Раёла берган хабарларга кўра «Аякс» клуби сардори Де Лигт ва «Ювентус» ўзаро келишувга эришган ва шахсий шартноманинг барча бандларини кўриб чиқишган. Эндиликда икки клуб футболчининг трансфер суммасини келишиб олса бўлгани.
Ишончли манбааларнинг хабар беришича, футболчи «Юве» билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва унинг йиллик маоши 9 миллионни ташкил этади.

Тотти «Реал Мадрид»да иш бошлаши мумкин

Футболчилик даврида «Реал Мадрид»нинг бир нечта таклифини рад этган италиялик афсона «қироллик клуби» сафига ўтишга яқин турибди. Тўғри, футболчи сифатида эмас,  клуб элчиси вазифасида фаолият олиб бориши мумкин.
Футболчи ўзининг тўлиқ кариерасини Римнинг «Рома» клубида ўтказди ва фаолиятини якунлагач клуб директори лавозимида иш бошлаган эди. Афсуски, унинг фикрлари билан раҳбарият ҳисоблашишни истамади ва 2017 – йилда  Тотти ўз хоҳиши билан постни ташлаб кетди.

«Барселона» футболчи сотишда давом этадими?

Католония супер клуби шарафини ҳимоя қилаётган Рафиня ўз жамоасини ўзгартириш мақсадидан қайтмаяпти. Гап шундаки, ўзи шундоқ ҳам асосий таркибдан тўлиқ жой ола билмаган футболчининг позициясига Френки де Ёнгни харид қилиниши Рафиняни қаттиқ ранжитган.
Ҳозирда футболчи ўзи учун бошқа клуб излаш билан банд. Унинг кейинги манзили «Валенсия» клуби бўлиши мумкин ва футболчининг трансфер қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Чичарито саёҳат қилишда давом этади

Италиянинг «Фиоринтина» клуби «Вест Ҳем» ҳужумчиси саналадиган Чичарито билан қизиқиб қолди. Унга кўра италия клуби бу мавсум олдидан биринчи навбатда мексикалик футболчининг трансферини амалга ошириш мақсадида.
Футболчининг ўзи эса  клубдан кетишни истамоқда. У АПЛда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози ва янги саргузаштлар излаб Италияга йўл олишни истамоқда
Маълумот учун эслатиб ўтамиз, Чичаритонинг трансфер нархи 12 миллион атрофида.

«Манчестер Юнайтед» янги ҳужумчи олмоқчи

Британиянинг «Миррор» нашри тарқатган хабарларга кўра «Манчестер Юнайтед»  «Севилия» клуби ҳужумчиси Висам бен Едер билан жиддий қизиқиб қолган. «Қизил иблислар»  уни ҳадемай жамоани тарк этиши кутилаётган Лукакунинг ўрнига харид қилади. Хабарингиз бор, бельгиялик футболчи билан Италиянинг 3 та гранд клублари шартнома тузиш илинжида.
Висам бен Едер борасида «Манчестер Юнайтед» расман таклиф жўнатганича йўқ. «Қизил иблислар» Лукакунинг трансфери ҳал бўлгачгина музокараларга киришмоқчи бўлиб туришибди.
Франциялик футболчидан ташқари Мауро Икарди вариянти ҳам мавжуд бўлиб, «Ман Юнайтед» ўзи учун икки ҳужумчидан бирини танлаб олади.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 23:17, 07.07.2019.
Ўқилди: 7834 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.