Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Месси «Копа Америка»ни кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Бугун ўз якунига етган «Копа Америка» мусобақаси майдон эгаларининг чемпионликни қўлга киритгани билан тарихда қоладиган бўлди. Финал учрашувидан сўнг бир нечта турнир қатнашчилари томонидан берилган интервьюларни сизлар учун таржима қилдик.

Артуро Видал

Менга финал ўйини манзур келди. Тан олиш лозим, Перу ҳурматга лойиқ учрашув ўтказди ва ўзининг бор имкониятларини майдонда намойиш этди. Бразилия бу учрашув олдидан фоворит эди ва рақибини гуруҳ босқичида ҳам мағлубиятга учратган эди. Шундай бўлсада, кеча биз бошқа Перуни кўрдик. Уларнинг ўйинларини Аргентина терма жамоасиники билан бир хил даражда бўлди десак, адашмаган бўламиз. Уларга бироз омад етишмади. Бразилия термасини узоқ кутлган соврин билан табрикласак бўлади. Улар бу чемпионликка юз фоиз ҳақли ўйин кўрсатишди.

Мауро Икарди

Мен Аргентина финалга чиқа олмагиндан афсусдаман. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмаган бўлсада, омад рақиб томонида бўлди. Бразилиянинг ўз майдонларида ўтган мусобақада ғолиб бўлгани ҳайратланарли холат эмас. Чили ва Урувай билан тўқнаш келишмаган бўлса, Аргентинадан қийинчилик билан ўтишди. Финалда улар билан тўқнаш келадиган кучли рақибнинг ўзи қолмаган эди. Шундай бўлсада, Перуда ҳам бир нечта имкониятлар бўлган бўлсада, улар Бразилия даражасига чиқишлари учун анча муддат талаб этилади. Улар Неймарсиз ҳам натижа кўрсата олишди. Агарда у мусобақада иштирок этганида ҳисоб нақадар йиирик бўлишини бир таҳмин қилиб кўринг.

Марсело

Мени бу мусобақада иштирок этиш учун чорлашмаганидан хафа бўлганим рост. Нима ҳам дердим, мураббийларнинг қарори бу ва мен буни ўзгартира олмайман. Энди ўз устимда ишлашда давом этаман. Мен ўз терма жамоам учун хурсандман. Ўз майдонингда кечаётган мусобақада иштирок этиш ва унда ғолиб чиқиб мухлисларни кўнглини олиш жуда ёқимли холат. Тан олиш лозим, бу чемпионлик йўли жуда оғир қадамлар билан босиб ўтилди. Мен Аргентина билан ўйинни юрак ҳовучлаб ўтказдим. Яхшиям-ки, омад биз томонда бўлди.
Перу терма жамоаси бу мусобақада «қора от» мисолида иштирок этди ва Уругвай, Чили сингари кучли терма жамоаларни мусобақадан чиқариб юборди. Улар бунга хақли эдилар!

Месси

Олдин айтганимдек, мусобақа Бразилия чемпион бўлиши учун ташкиллаштирилган. Перу термаси ажойиб ўйин намойиш этди ва Бразилияга кўплаб муоммолар туғдириди. Бразилия фойдасига қўйилган пенальти ҳаммасини ўзгартириб юборди ва улар чемпионликни қўлга киритишди. Бу мен иштирок этган энг ёмон мусобақа! Майдонларнинг холати ва чими футбол ўйнаш учун жуда ноқулай эди. Ҳар бир учрашувдаги ҳакамлик кўплаб саволларни келтириб чиқарди.Қувонарлиси шундаки, бу мусобақа ўз якунига етди ва энди бундай шароитда бошқа тўп сурмаймиз. Орадан йиллар ўтсада, бу «Копа Америка» мусобақаси тарихидаги энг ёмони сифатида кўп бор эсланади.

 

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 10:32, 08.07.2019.
Ўқилди: 7472 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3843]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3002]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2689]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2598]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2561]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2362]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [1990]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1862]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1757]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик