Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Луис Суарез ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -1

«Барселона» ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарез билан  қизиқарли суҳбатни эътиборингизга тақдим этамиз. Бу суҳбат давомида футболчи ҳақида билмаган бир нечта янгиликларни кашф этишингиз турган гап.

Терма жамоангдаги дебют учрашувинг ҳақида сўзлаб бер?!

- Мен «Гронинген» клубидаги илк мавсумим чоғида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигига олиб кетишмаган эди. Кейинчалик голлар уришни бошлаганимдан сўнг ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун терма жамоага таклиф қилишди. Ўртоқлик учрашуви олдидан менга фақат 10 рақамли футболка қолганини айтишди. Шунда футболдаги отам Абреу бу рақам омадсизлик келтиришини айтди ва уни олмаслигимни маслаҳат берди. Менда бошқа имкон қолмаган эди. Энг қизиғИ шундаки, биринчи учрашувимнинг ўзидаёқ қизил карточка олдим (кулади). Сўнгра мени яна ёшлар терма жамоасига чақира бошлашди.

Кўп ўтмай Уругвай учун ЖЧ 2010 саралаш учрашувлари бошланди. Энг қизиғи мураббий мени асосий таркибда майдонга тушура бошлади. Биласанми, ҳар бир мундиалда битта ажойиб жамоа бўлади. 2002-йилда Жанубий Кореа, 1998-йилда Хорватия сингари ҳеч ким кутмаган паллада курашга қўшила оладиган жамоалардек Уругвай ҳам 2010-йилдаги ЖЧда порлашга муваффақ бўлди. Ўша мусобақада биз чорак финалда ҳам ғалаба қозониб кучли тўртликка кирдик ва янги тарихни яратдик. Ўша мундиалда Форлан дахшатли ўйин кўрсатди. У бизнинг юлдузимизга айланган эди.

Голландияга қарши ярим финал учрашуви ҳақида сўзлаб берсанг. Ўша баҳсда Уругвай ҳужумкор футбол намойиш этган эди…

Дарҳақиқат, биз Голландияга қарши баҳсда улардан қолишмадик. Афсуски, ўша учрашув олдидан бизда катта йўқотишлар мавжуд эди. Диего Лугано сардоримиз бўлса, Фусиллиа турнирнинг энг яхши қанот ярим ҳимоячиси сифатида қайд этилган эди. Бундан ташқари мен ҳам жамоамга ёрдам бера олмадим. Агарда шу 3 та футболчи таркибда бўлганида, вазият бошқачароқ бўлиши мумкин эди. Ўша учрашувда Голландияга омад келган эди.

Сен Ганага қарши баҳсда тўпни қўлинг билан уриб юборган эдинг. Сўнгра майдонни тарк этатуриб рақиб пенальтини амалга ошира олмаганини кўрдинг ва хурсандчилигингни яшириб ўтирмадинг. Шу ҳақида

-Тўғрисини айтсам, қизил карточкадан сўнг, бирдан руҳан чўкиб қолдим. Майдонни тарк этар эканман, ҳаммасига ўзим айбдорлигимни сезсамда, таввакал қилганимга ачинмадим. Шу пайт рақиб пенальтини амалга ошира олмади ва ҳаммаси ўз изига тушиб кетди. Мен ҳаётимдаги энг катта таваккал қилган вазиятимдан фойда билан чиқдим. Мен гол урган пайтимда ҳам бунчалар қувонмас эдим. Хатто заҳирада ўтирган футболчилардан бири Хуан Кастиллио амалга ошмаган пенальтидан сўнг ҳушидан кетиб қолди. (кулади) Мен кийиниш хонасида ўйинни томоша қилдим ва Абреунинг голидан сўнг бир дақиқа ўзимга кела олмай қолдим. Эътибор бериб қарасам, бизнинг йигитлар майдонда югуриб юришибди. Кейин мен ҳам уларга қўшилиб олдим.
Қўл билан ўйнаган вазиятим учун мени кўп танқид қилишди. Кечирасизлару, Гана терма жамоаси пенальтини аниқ амалга ошира олмагани учун мени айблаш ноўрин. Бунда менинг сира айбим йўқ!

Орадан кўп ўтмай «Копа Америка» мусобақасида ғолиб чиқдинг ва турнирнинг энг яхши футболчисига айландинг…

Ҳа, биз учун бу ғалаба миллатимизнинг байрамига сабаб бўлди. Ўша мусобақада чорак финал ўйинида мезбонлар Аргентина устидан ғалаба қозонганимиз биз учун туртки бўлгани шундоққина ёдимда. Кейинчалик бизни тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаган ва биз финалда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонган эдик. Боз устига мени мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этишган эди.

2014-йилда бўлиб ўтган ЖЧ саралашида сен энг яхши тўпурарга айландинг ва Уругвайнингюлдузи сифатида жамоани мусобақага бошлаб бординг. Ўша йили сени АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб  ҳам топишган эди.

Ҳа ўша сарлаш босқичида мен Мессидан бита гол кўпроқ киритиб биринчи ўринни илиб кетган эдим (кулади)

Мусобақа страртидан аввал сенда жароҳат бор эди ва шу сабабдан биринчи турда Коста-Рика терма жамоасига қарши учрашувни ўтказиб юборган эдинг. Илк турдаги мағлубиятдан сўнг  Уругвай Италия ва Ангилия устидан ғалаба қозонишга мажбур бўлиб қолган эди. Энг қизиғИ сен Ангиляга қарши учрашувда майдонга тушиб иккита гол киритган эдинг!

- Аслида, бу учрашувга қадар руҳан катта босимни босиб ўтганман. Ёдимда бор, АПЛни аллақачон «Ман Сити» ютиб бўлган эди. Биз «Нюкасл» билан меҳмонда ўйнадик ва мен ҳимоячи билан тўқнашиб кетдим. Кейин 1 ҳафта касалхонада ётдим ва Уругвай терма жамоаси базасига етиб келдим. Ҳаммаси жойидадек кўрингани билан илк машғулотлардаёқ тиззамда оғриқ сездим. Сўнгра  мени жарроҳлик столига ёткизшларини айтишди. Тўғриси, жуда иккиландим. Сабаби ЖЧ бошланишига атиги  1 ой қолган эди. Бундан ташқари, тикланишим учун вақт етмаслиги хафви ҳам мавжуд. Шунда докторимиз Валтер Ферейра мени руҳлантирди ва ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирди. Сўнг оилам кўмаги билан яна сафга қайтдим. Мен ЖЧдан қолиб кетишимга ишончим комил эди. Сабаби, энг яхши вазиятда ҳам 3 –турда майдонга тушишим мумкинлигини айтишган эди. Мураббийимиз Оскар Табарез таваккал қилди ва мени ўзи билан олиб кетди.

Италия терма жамосига қарши учрашув ва ҳимоячини тишлаб олганинг ҳақида тўхталиб ўтсанг?

Интервьюнинг давомини сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:44, 14.07.2019.
Ўқилди: 12694 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3670]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2793]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1972]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1850]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1807]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1545]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1526]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1442]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1429]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1295]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.