Ушбу рукндаги янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз
«Байер» ва «Рома» келишиб олади
Германиянинг «Баер» клуби футболчиси Леон Бейли тез орада «Рома» клуби футболчисига айланиши мумкин.
Ишончли манбааларнинг хабар беришича, футболчи учун клуб 10 миллион евро ва «Рома» клуби ҳужумчиси Патрик Шиикни қўлга киритмоқчи. «Рома» раҳбарияти чехиялик футболчининг ўйинларидан қониқиш хосил қилмаётганидан хабарингиз бўлса керак . Бундан ташқари клубнинг янги устози баланд бўйли ҳужумчига эҳтиёжи йўқ эканлигини ва футболчини трансферга қўйишини эълон қилган эди. Агарда бу трансфер амалга ошса, икки томон ҳам катта ютуқққа эришади.
Эслатиб ўтамиз «Бўрилар» чехиялик ҳужумчини бундан 2 йил муқаддам 22 миллион евро эвазига ҳарид қилишган эди.
«Ювентус» ўз услубида!
Футболчиларни жуда паст нархларда ҳарид қилиш ва текинга қўлга киритиш борасида тенгсиз саналадиган «Юве» ўз услубида ишга киришди.
Ҳозирда «Интер» клуби ҳужумчиси Мауро Икарди ва клуб ўртасидаги алоқалар жуда ёмонлашган бўлиб, футболчи майдонга тушмасдан туриб маош олишини эълон қилди. Клуб эса унга ўз ҳукмини ўтказиш учун чора-тадбирларни қўллаш арафасида. Айнан шу вазиятда «Ювентус» аргентиналик ҳужумчи учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи. «Le Gazzeta della sport» нашри тарқатган хабарга кўра бечора «Интер» шу пулга ҳам рози. «Кекса сениора» эса пулнинг бир қисмини бонус тарқасида бериш учун музокараларга киришмоқчи. Ўзининг уддабуронлиги билан танилган клуб тез орада 90 миллион атрофида баҳоланадиган футболчини азалий рақибларидан 40 миллионга ҳарид қилиш арафасида.
«Арсенал» ҳимоячи олмоқчи
«Тўпчилар» янги мавсум олдидан марказий ҳимоячига жуда муҳтож бўлишмоқда. Клубнинг мавсум олди йиғинларида иштирок эта олмаган Лоран Коселни мавсумни юқори даражада ўтказа олмас эканлиги аниқ бўлиб боряпти. «Арсенал» клуби муаммонинг ечими сифатида «Манчестер Сити» футбол клуби ҳимоячиси Николос Отамендини кўрмоқда. Лондонликлар шу кунларда футболчига таклиф жўнатишмоқчи.
Гап шундаки, Гвардиола Отамендининг ўйин услуби клуб фалсафасига мос тушмаганлиги боис сотиб юбориш тарафдори. Футболчининг ўзи эса «Валенция»га қайтиб кетишни истаяпти. Аргентиналик ҳимоячи бошланаётган мавсумда ЙЧЛда иштирок этадиган клуб сафида бўлишни афзал билишини эълон қилди. Афсуски, «Арсенал» янги мавсумда яна Европа Лигаси мусобақасида тўп суради.
«ПСЖ»га жазоирлик футболчи керак
Париж клубини Адриен Рабио тарк этгач, жамоа марказини кучайтириш борасида ишлар олиб боришдан тўхтамаяпти. Уларнинг навбатдаги мақсади «Африка Миллатлар кубоги» мусобақасида порлаётган жазоирлик Юсуф Атал бўлиб турибди. Франциянинг «Нитса» клуби аъзоси саналадиган футболчи ўз терма жамоаси билан мусобақанинг финал босқичига қадар етиб чиқди ва чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
«Нитса» клуби ўз футболчисини сотиб юбормоқчи эмас. Қайтанга унга мусобақадан сўнг, яхшиланган ва янгиланган узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи. Воқеалар ривожи қора қитъадаги кубок якунлангандан сўнг маълум бўлади.
Старридж Италияда?
«Daily Exspress» нашри тарқатган хабарга кўра, Даниел Старридж ўз фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Гап шундаки, футболчи билан «Балония» клуби жиддий қизиқиб қолган ва унга ажойиб шартнома таклиф қилмоқда.
Футболчи ҳозирда эркин агентга айланганидан хабарингиз бор. Унинг олдида шунингдек, «Соутгемптон» ва «Селтик» вариянтлари ҳам мавжуд.
Старридж 30 ёшни қоралаб қўйгани учун АПЛ да тўп сурмоқчи эмас. Унинг фикрича ёши ўтган футболчилар учун «Италия А» сиериясидан қулайроқ чемпионат йўқ. Агарда клуб ва футболчи келишувга эришса, футболчи «Балония» таркибидаги энг катта маош олувчи футболчилардан бирига айланади.