Халқаро чемпионлар кубоги мусобақаси доирасида Испаниянинг "Атлетико" ва Мексиканинг "Гвадалахара" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Биринчи бўлим ўрталарида "матрасчилар" футболчиси Льоренте майдондан четлатилган бўлса, иккинчи бўлимда Вильянуэва майдонни эрта тарк этди. Шунга қарамай, учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад мадридликларга кулиб боқди.
International Champions Cup.
Гвадалахара Мексика – Атлетико Испания 0:0. Пенальтилар бўйича - 4:5
Гвадалахара – Гудиньо, Брисеньо, ван Ранкин, Вильянуэва, Понсе, Сервантес, Лопес (Молина, 59), Вильяльпандо (Бельтран, 73), Аланис (González, 59), Перальта (Уэрта, 73), Вега (Брисуэла, 59).
Атлетико – Облак (Адан, 46), Эрмосо (Монтеро, 46), Триппьер (Карлос Исаак, 46), Савич (Фелипе, 46), Лоди (Санчес, 46), Витоло (Мойя, 46), Сауль (Коке, 46; Шапонич, 70), Льоренте, Лемар (Эррера, 46), Мората (Корреа, 46), Диего Коста (Санабрия, 46).
Огоҳлантиришлар: Диего Коста (15), Вильяльпандо (15), Вильянуэва (55), Мойя (74), Адан (94).
Четлатишлар: Льоренте (24), Вильянуэва (61).