Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз

Лукаку кетади

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарлари жамоа ҳужумчиси Лукакунинг кетишига тайёргарлик кўришмоқда.
Гап шундаки, «қизил иблислар» Франциянинг «Лион» жамоаси ҳужумчиси Мусса Дембеле борасида музокараларни бошлаб юборишди. Бундан аввалги янгиликларимизда жамоа Лукакуга ўринбосар топилмагунига қадар бельгиялик футболчи жамоада қолишини эълон қилишган эди. Бундан кўриниб турибдики, тез орада футболчи «Интер» клуби сафига бориб қўшилади.
Мусса Дембеле борасидаги музокаралар узоқ чўзилмаслигини аниқ. Сабаби «Лион» ўз футболчиларини иложи борича тезроқ пуллаб юборишни ҳуш кўрувчи жамоалар сирасига кириши ҳеч кимга сир эмас.

«Интер» Видал ишқида ёнмоқда

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте клуб раҳбарларидан «Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видални ҳарид қилишларини илтимос қилди.
Футболчини қўлга киритиш учун «кўк – қоралар» ўз футболчиларидан 3 таси билан ҳайрлашишга тайёр бўлиб туришибди. Бу футболчилар : Наинголан, Валерио, Жоа Мариу бўлиб клуб уларни иложи борича тез сотиб юбориш ишларини бошлаб юборди.
Бу футболчилар борасида «Интер» бир нечта таклифлар олишга ҳам улгурди. «Фиорентина», «Дженоа», «Монако» ва бир нечта Хитой клублари бу футболчиларни қўлга киритишни мақсад қилиб туришибди.
«Барселона» Френки Де Ёнгнинг трансферидан сўнг, Видални жамоада олиб қолиш учун катта куч сарфламаса керак – деб хабар бермоқда «Скй Спорт» нашри

«Ювентус» дарвозабони АПЛ нишонида

«Ювентус» жамоаси дарвозабони Маттиа Перин ўз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
«Фоотбалл Италиа» нашрининг хабар беришича, дарвозабонинг ҳизматлари билан АПЛга қайтган «Астон Вилла» жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
Аслида дарвозабон бундан бир ҳафта илгари «Бенфика» футболчисига айланиши лозим эди. Бироқ тиббий кўрикдан яхши ўта олмаган дарвозабон билан Португалий клуби шартнома имзолашдан бош тортди ва Перин Туринга қайтиб келди.
Эндиликда киппер ўз кариерасини янгилаш мақсадида бошқа клуб сафида бўлсада, асосий дарвозабон бўлишни истамоқда. Буффоннинг ортга қайтиши унинг режаларини бузиб юборди ва у бошқа клуб излашда давом этмоқда

«Севилья» тўхтамаяпти

Бу трансфер ойнаси давомида 10 та футболчини ҳарид қилган андалусияликлар трансфер ойнасида фаолликни тўхтатишганича йўқ.
Эндиликда уларнинг нишонида «Реал Мадрид» жамоаси собиқ дарвозабони Кико Касилиа!
Ҳозирда «чампионшип»нинг «Лидс» жамоаси дарвозасини қўриқлаётган киппер бошқа клубга ўтишга қарши эмас. Гап шундаки, дарвозабон кучлироқ чемпионатда тўп суришни соғинганини расман эълон қилди. Футболчи ва «Лидс» жамоалари ўртасидаги шартнома 2023 – йилга қадар мўлжалланган бўлсада, «Севилья» 32 ёшли дарвозабонни сотиб олиш фикридан қайтамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Кико ўтган мавсумда 19 та учрашувда майдонга тушиб, 6 бор ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Пепенинг агенти Италияда!

«Лилль» жамоаси ҳужумчиси Никола Пепе ўз фаолиятини «Наполи»да давом эттирадиган кўринади. Гап шундаки, футболчининг агенти ҳозирда «Наполи» клуби қароргоҳида бўлиб турибди – деб хабар тарқатмоқда «Скй Спорт» нашри.
Футболчи янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаши тахмин қилинмоқда. Унинг трансфер нархи эса 70 миллион фунт атрофида баҳоланган. Бу трансфер борасидаги янгиликларни кузатишда давом этамиз.
Эслатиб ўтамиз, Никола ўтган мавсумда 38 та учрашувда майдонга тушиб 22 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Шунингдек унинг ҳисобида 1 асисст ҳам мавжуд.

Эрик Байи хавотирда

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоячиси Эрик Байи ўз келажаги борасида саволларга жавоб топа олмаяпти. «Метро» нашри тарқатган хабарларга кўра, футболчи ўз келажаги борасида ҳавотирда ва бошқа клуб сафига ўтишга қарор қилган.

Гап шундаки, мана бир неча ҳафта давомида «қизил иблислар» «Лестер» ҳимоячиси Магуаер борасида музокарлар олиб бормоқда. Агарда бу трансфер амалга ошса, Сулшер янги мавсумда Магуаер ва Линделоф жуфтлигини асосий планга олиб чиқади. Шунингдек унда Жонс ва Смоллинг заҳира вариянти ҳам бор. Афсуски, Байи учун жамоада жой топилмаслиги мумкин.
Шу сабаб футболчи «Милан»дан келиб тушган таклифни атрофлича кўриб чиқмоқчи эканлигини расман эълон қилди

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:38, 26.07.2019.
Ўқилди: 11129 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.