Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Превью. “ Насаф ” – “Металлург”

Баҳо:
+ | -

30 июль куни Cocа-cola Суперлигаси 15-турига старт берилади.

“Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 15-турида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.

“Насаф” – “Металлург” учрашуви 31 июль чоршанба куни Қарши “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 43 бор куч синашишган. Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 27 учрашувда “Насаф”, 10 ўйинда эса “Металлург” ғалабага эришган. 10 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Тўплар нисбати 73:34 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Металлург” 7:0, “Металлург” – “Насаф” 3:0.
Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 23 июнь куни Бекободда ўтказган. Бу учрашув 0:1 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид


Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 21 бор куч синашишган. 18 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган ва 1 бир учрашувда меҳмонларнлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 63та тўп киритилган. Тўплар нисбати 51:12.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.


30.03.2018 Насаф – Металлург 1:1
04.11.2017 Насаф – Металлург 2:0
30.09.2016 Насаф – Металлург 3:0
15.05.2015 Насаф – Металлург 0:1
27.04.2014 Насаф – Металлург 0:0

Манба: www.fcnasaf.uz

Қаршиликлар бу турда ҳам ғалаба қозонадими? ёки "Металлург" сафардан 3 очко билан қайтадими?

Киритилди: 10:09, 30.07.2019.
Ўқилди: 2061 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик