Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Реал Мадрид»нинг омадсиз трансферлари

Баҳо:
+ | -2

«Қироллик клуби» ўзининг катта трансферлари билан ҳар доим омма эътибор марказида бўлиб келган. Бу жамоа сафида кимлар тўп сурмади дейсиз?! Шундай бўлсада, жамоа ҳарид қилган ўйинчиларнинг ҳаммаси ҳам клубга омад олиб келавермаган. Бугун эътиборингизга «Реал Мадрид» томонидан амалга оширилган омадсиз трансферларни тақдим этамиз.

Томас Гравесон

2005 – йилнинг январь ойида «Эвертон» жамоасидан 3,5 миллион евро эвазига ҳарид қилинган даниялик ярим ҳимоячидан жамоанинг умиди  катта эди. Гап шундаки, Томас Макалеледан сўнг бўшаб қолган марказий зонани тўлиқ ёпиши ва жамоанинг ўйинини кучайтириши кутилган эди. Бахтга қарши Граверсон «Эвертон»даги каби «қироллик клуби»да ҳам ўйнаб кета олмади. У марказда тинимсиз фол ишлатгани етмаганидек, мега юлдуз жамоадошларини тинимсиз танқид қилар эди. Бундан чачаб кетган Фабио Капеллонинг шахсан ўзи уни сотиб юборишларини илтимос қилади ва Гравесон Шотландиянинг «Селтик» жамоасига равона бўлади.

Уэсли Снайдер

2007 – йилда 27 миллион евро эвазига ( Ўша давр учун катта сумма) «Аякс» сафидан «Реал Мадрид»га кўчиб ўтган футболчининг келжаги борасида ҳеч кимда шубха йўқ эди десак, адашамаган бўламиз. Жуда ҳам иқтидорли ва ёш Уэсли «Реал Мадрид»нинг юраги бўлиши таҳмин қилиган эди. Снайдер илк мавсумда ўртача ўйин кўрсатган бўлса, кейинги мавсумда тўлиқ заҳира ўйинчисига айлана бошлайди. Унинг ўйинидаги пасайишни нотўғри баҳолаган Флорентина Перез футболчини вақт борида пуллашга шошилади ва қўпол хатога йўлд қўяди. Снайдер 15 миллион евро эвазига «Интер» сафига ўтади ва ўша йилнинг ўзидаёқ ЕЧЛ ғолиби бўлади. Мундиалда эса 5 та гол киритиб жамоасини елкасида финалга қадар олиб чиқади. Ўша мавсум сўнгги «Олтин тўп» учун асосий даъвогар бўлган футболчи бу совринни қўлга киритмаган бўлсада, мухлисларнинг олқишига сазовар бўлди. «Реал Мадрид» мухлислари эса, унинг ўйинларини алам билан кузатишган бўлса, ажаб эмас.

Эмерсон

«Ювентус» жамоаси қуйил лигага тушиб кетгач, футболчилар жамоани ташлаб кета бошлаганидан хабарингиз бор. Ўша «Ювентус»ни биринчилардан бўлиб тарк этган Эмерсон ушбу рўйхатимизда мавжуд эканлигини тахмин қилган бўлсангиз ажаб эмас. «Реал Мадрид» футболчини «кекса сениора»дан 16 миллион евро эвазига ҳарид қилади. Илк мавсумда 36 та учрашувда майдонга тушган Эмерсон айтарли ҳеч қандай таъсурот қолдирмагани етмаганидек, майдон марказида бир неча бор қўпол хатоларга йўл қўяди. Оқибатда, бир мавсумнинг ўзидаёқ «қироллик клуби»га кераксиз деб эътироф этилади ва 5 миллион евро эвазига «Милан» жамоасига сотиб юборилади.

Ройстон Дренте

2007 – йилда (У21) ёшлар ўртасидаги “Европа чемпионлигини “ қўлга киритган Голландия терма жамоаси юлдузи Ройстон Дренте мусобақанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилади. Ана шу кундан бошлаб футболчи учун «Барселона» ва «Реал Мадрид» ўртасида аёвсиз кураш бошланади. Икки томон ўз шартномалари билан футболчини ўзига оғдиришга урунушади. Якунда «Реал Мадрид» асосий рақибини ортда қолдириб иқтидорли футболчини 14 миллион евро ўз сафига қўшиб олади. 2007/08 –йилги мавсумда Дренте асосий таркибда ҳаракат қилган бўлсада, Марселло уни секин асталик билан асосий таркибдан сиқиб чиқара бошлайди. Ҳужумдаги фаоллиги туфайли ҳимояни унутиб қўювчи Дренте бора – бора заҳирага михланиб қолади. Шундай бўлсада, «Реал Мадрид» билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан футболчи бошқа клуб сафида ўйнаб кетишни эмас, «қироллик клуби» томонидан тўланадиган маошни танлайди ва қарийб 4 йил ижара асосида турли жамоаларда тўп суради. Охироқибат шартнома сўнгида ҳеч кимга керак эмас ўйинчига айланади ва 6 ойга қадар жамоасиз қолиб кетади.

Кака

2009 – йилда «Милан» жамоаси супер юлдузи Кака ўзи истамасада  клуби фойдасини кўзлаб 65 миллион евро эвазига «қироллик клуби»га ўтиб кетади. Ўз даври учун бу жуда катта пул бўлиб, ўртамиёна жамоаларнинг бутун бошли таркиби ҳам 65 миллион еврога баҳоланмас эди. 2010 – йилнинг ёзида жароҳат олган бразилиялик футболчи 8 ой давомида футболдан четда қолиб кетади. Кейинчалик ўзини тиклаб олишга қанчалар урунмасин ҳамма урунишлар бефойда кетади. 2013 – йилга келиб «Реал Мадрид» ўз футболчисини текинга «Милан»га қўйиб юборишга мажбур бўлади. Ўз жамоасига қайтган  Кака қанчалар урунмасин аввалги даржасига чиқа олмайди.  Гап шундаки, 2007 – йилда «олтин тўп» совринига эга чиққан Каканинг энг зўр йиллари ортда қолиб кетган эди…

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:44, 31.07.2019.
Ўқилди: 15819 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8527]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3791]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3449]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2753]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2674]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2574]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2225]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1887]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1755]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1669]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.