Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Дарвозабон ўрнини эгаллаган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Футболда қизиқарли ҳолатлар жуда кўп содир бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Баъзан дарвозабонларнинг ўрнини бошқа ўйинчилар эгаллашга мажбур бўлишади. Бугун ана шундай воқеаларнинг энг машҳурларини эътиборингизга тақдим этамиз.

Жон Терри

2006 – йилда АПЛ доирасидаги «Реадинг» ва «Челси»  баҳси иккита воқеа билан мухлислар ёдида абадий қолса, ажаб эмас. Биринчидан, ўша учрашувда Питер Чех бошидан жароҳат олади ва ўз кариерасининг сўнггига қадар шлемда тўп сурган бўлса, иккинчидан, айнан ўша учрашувда Чехнинг ўрнига майдонга тушган Кудичинич ҳам жароҳат олади ва Жон Терри ўйин охиригача дарвозани қўриқлайди. Энг қизиғИ шундаки, Жон ўйин давомида бир неча бор сейвларни амалга оширади ва жамоаси учун жуда муҳим бўлган ғалабага улкан ҳисса қўшади. Ўйин 0 : 1 ҳисобида «Челси»нинг ғалабаси билан якунланади.

Младен Петрич

2006 – йилда Уэфа кубоги доирасида кечган   «Базел» ва «Нанси» учрашувида хорватиялик Младен Петрич чинакам қаҳрамонлик кўрсатади. Ўйиннинг асосий вақти тугашига оз фурсат қолган бир пайтда ҳисоб 2 : 2 бўлиб турганида Франция клуби қарши ҳужумга ўтади ва дарвозабон жарима майдончаси ичида фол ишлатади. Ҳакам «Базел» дарвозасига пенальтий белгилайди ва дарвозабонга қизил карточка кўрсатади. Ана шундай оғир паллада масъулиятни ўз бўйнига олган Петрич дарвозабон сифатида ўйинни давом эттиради. Энг қизиғИ шундаки, Петрич пенальтини қайтаради ва ўша баҳсда жамоаси учун жуда муҳим бўлан натижага ўз ҳиссасини қўшади.

Даниел Панко

Ер юзидаги энг қайноқ дербилардан бири саналадиган Истанбул дербисида бўлиб ўтган воқеа ҳали – ҳамон турк мухлисалрнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Гап шундаки, ўйин тугашига 25 дақиқа қолганида «Бешиктош» ўз уйида 3 : 2 ҳисобида  олдинда бораётган эди. Айни ўша дақиқада ҳакам «Бешиктош» дарвозабонини майдондан четлатади ва пенальтий нуқтасини кўрсатади.
Энг қийин паллада масъулиятни ўз бўйнига олган ҳужумчи Даниел Панко пенальтини қайтара олмаган бўлсда, ўйин якунига қадар нақт 5 бор сейв амалга оширади ва бир неча бор  муқаррар голдан «Бешиктош»ни қутқариб қолади. Энг қизиғИ шундаки, майдон эгалари бир киши кам бўлиб тўп сураётганларига қарамасдан, рақиб дарвозасига  гол киритиб ғалабани илиб кетишади. Ўша учрашув Истанбул дербилари орасидаге энг муросасизи сифатида тан олинган. Руминиялик футболчи эса, мухлислар орасида пантера лақаби билан янада машҳур бўлиб кетади…

Андрей Тихонов

1996/97 йилги мавсумдаги УЭФА кубоги дориасидаги учрашувда «Спартак» ўз уйида Даниянинг камтарин «Силкибор» жамоасини қабул қилади. Қаҳрамонимиз жамоаси учун 2 та гол киритибгина қолмай, ўйин сўнгида қизил карточка олган Руслан Нигматулиннинг ўрнига дарвозани қўриқлашига тўғри келади. Энг қизиғИ шундаки, футболчи бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган Дания клуби футболчиларнинг штурми давомида бир неча бор фантастик сейвларни амалга оширади ва ўша учрашув сабабли «Спартак» жамоасида йил ўйинчиси номига лойиқ топилади.

Фил Жагелка

2006 – йилда «Шеффилд Юнайтед» жамоаси ўз уйида «Арсенал»ни қабул қилади ва кутилмаганда ҳисобни очади. Учрашувнинг 59 – дақиқасига келиб жамоа дарвозабони жароҳат олади майдонни тарк этади. Энг қизиғи шундаки, камтарона жамоа иккинчи дарвозабонини рўйхатдан ўтказишни унутган эди. Оқибатда, бор масъулиятни Фил Жагелка ўз зиммасига олади ва 30 дақиқа мобайнида ўша даврлардаги энг қудратли клублардан бири бўлган «Арсенал»га қарши жамоа матонат билан туриб беради. Қаҳрамонимиз эса, 30 дақиқа давомида 9 бор сейв қилиб жамоаси учун сенсацион натижани қайт этади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:41, 04.08.2019.
Ўқилди: 5970 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.