Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликларни намойиш этишда давом этамиз.
«Кристал Пелас» рус футболчисига қизиқиб қолди
Ангилиянинг «Кристал Пелас» жамоаси бугун Москванинг «ЦСКА» жамоаси ҳужумчиси Федор Чалов борасида иккинчи таклифни тайёрламоқда. Унга кўра, клуб «армиячилар»га 25 миллион фунт таклиф қилмоқчи.
Бундан аввалроқ «ЦСКА» ингилизларнинг 20 миллионлик таклифини рад этган эди. Шундай бўлсада, иккинчи таклиф русларни қониқтирса, футболчининг ўзи бошқа клубда тўп суриш иштиёқида ёнмоқда. Умумий қилиб айтгада, эртага Чалов учун жуда муҳим кун ва у бир суткадан сўнг АПЛ клубларидан бирига ўтиб кетиш имконига эга. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
«Аякс» янги футболчи олмоқчи
Голландия клуби Дони ван Де Бекнинг ўрнини боса оладиган футболчини нишонга олди. Хабарингиз бор клуб ўз футболчиси «Реал Мадрид»га пуллашга тайёр ва «қироллик клуби»дан таклиф кутмоқда. Агарда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, эртага футбболчи «Реал Мадрид» жамаоси томонидан тибиий кўрикдан ўтказилиши мумкин. Воқеалар ривожи шундай кўриниш олса, «Аякс» кетган футболчининг ўрнини Бельгиянинг «Брюгге» жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳанс Ванкен билан тўлдиришини режа қилмоқда. 26 ёшлик футболчи Бельгия чемпионатининг илк икки турида рақиблар дарвозасини 3 бор ишғол қилиб тўпурарлар орасида пешқадамлик қилмоқда.
«Спартак» яна иккита трансферни амалга оширмоқчи
Бу трансфер ойнасида ўзининг чаққонлиги билан Россия клублари орасида етакчилик қилаётган «Спартак» жамаоси трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна иккита футболчини қўлга киритишни режалаштирган.
Рус нашрлари тарқатган хабарларга қараганда, клуб «Славия» жамоасининг икки футболчисини қўлга киритишни режа қилмоқда. Унга кўра, москваликларнинг нишонида Чехия клуби ярим ҳимоячиси Томаш Соучик ва ҳимояда ўйновчи Алекс Крал турибди.
«Спартак» иккита футболчи учун 11 миллион евро таклиф қилмоқда. Чехлар бу таклиф борасида эртага жавоб қайтаришлари борасида баёнот беришган. Шундай экан, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
«Эвертон»нинг иштахаси очилди
Ливерпул шахрининг "Eвертон” жамоаси Мойзе Киндан сўнг, яна бир катта трансферни амалга оширишга шошилишмоқда.
Жамоа аввалроқ «Арсенал» ярим ҳимоячиси Алекс Ивоби учун 30 миллион фунт таклиф қилган бўлсада, рад жавобини олган эди. Энди клуб иккинчи таклифни «тўпчилар»га жўнатди. Унга кўра, «Эвертон» эндиликда 40 миллион фунтдан воз кечсига тайёр эканликлари борасида расман эълон қилишди.
«Эвертон» бутун трансфер ойнаси давомида «Кристал Пелас» ярим ҳимоячиси Заҳани қўлга киритишга урунган бўлсада, мақсадига ета олмади. Энди жамоа трансфер ойнасининг сўнгги кунини айнан Ивобини қўлга киритишга бағишлайди.
«ПСЖ» жамоаси дарвозабон изламоқда
Париж клуби ҳали – ҳамон ўзи учун биринчи рақамли дарвозабонни излашда давом этмоқда. Эндиликда «ПСЖ» раҳбарлари бор эътиборларини «Милан» клуби дарвозабони Доннаруммага қаратишга қарор қилди.
Клуб шу кунларда «Милан»га расмий таклиф билан чиқади – деб хабар тарқатмоқда «LE quipe» нашри.
Париж клуби Алфонс Ареоланинг салоҳияти асосий таркибга мос эмас деб ҳисобламоқда ва тез орада Доннарумма борасида фантастик таклиф билан чиқишга тайёргарликни бошлаб юборди.