“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне “Хетафе”га қарши ўйиндан кейин қуйидаги фикрларни билдирди.
Ўйин ҳақида
“Биз биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Бизда яна голлар уриш учун имкониятлар бор эди. Аммо биз Молинанинг четлатилиши ва кейинчалик белгиланган пенальтидан фойда кўрмадик.
Жоау Феликс ҳақида
- Биз уни алмаштиришга қарор қилдик. Аммо унда ҳаммаси яхши.
У мазкур лигадаги илк ўйинини ўтказди, айниқса, жуда яхши ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш осон эмас.
Феликсда биринчи бўлимда имкониятлар бўлмади, аммо у битта ҳаракат билан қандай қобилиятга эканлигини кўрсатди.
Киран Триппьер ҳақида
- У жуда яхши ўйнади. Унинг паси ажойиб эди. Қолаверса, бу пас Мората каби мутахассисни топди”, - дейди Симеоне.