Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Олтин тўп» даъвогарларининг фикрича бу совринга ким ҳақли?

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина «Dazin» нашри футболчилар ўртасидаги энг нуфузли соврин саналадиган «Олтин тўп» учун даъвогар бўлган футболчилар билан интервью ташкиллаштирди. Энг қизиғИ шундаки, ушбу нашр журналистлари Месси, Роналду ва Виржилдан ўзларини инобатга олмаган ҳолда ким бу мукофотга лойиқ деб савол беришди. Бугун «Dazin» ва «Fut Bazza» нашрлари томонидан эълон қилинган интервьюларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Виржил ван Дейк

Анчадан бери «Олтин тўп»ни ҳимоячилар олишмаяпти. Ҳалигача инсонларнинг назлида бу совринга Роналду ва Мессидан ҳақлироқ футболчи йўқдек туюлади. Бу табиий хол. Уларнинг футбол ривожи учун қўшган хиссалари жуда улкан.

Терма жамоа ва «Ливерпуль» сафидаги омадли мавсумдан сўнг, журналистлар айнан мени «олтин тўп» учун асосий даъвогар деб атай бошлашди. Мен бундай эътироф учун бағоятда хурсандман. Шундай бўлсада, Месси бу совринга ҳаммадан кўра кўпроқ ҳақлидек кўринмоқда. У дунёнинг энг кучли футболчиси эканлигига ҳеч кимда шубҳа йўқ. Шахсан мен бу соврин ҳақида ўртиқча ҳаёл сурмаяпман, лекин бу соврин менга топширилса, жон деб қабул қиламан. Месси учун қандай мавсум ўтган бўлсада, у совринга ҳаммадан кўра лойиқроқ. Унинг ЕЧЛ ғолиби бўлмагани ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Лео Месси

«Олтин тўп» ҳақида сўзлашдан ҳеч қандай фойда йўқ. бу соврин мен учун жамоам билан эришган ютуқларим сингари қадрли эмас. Ҳеч қачон мавсум бошида олдимга «олтин тўп»ни қўлга киритиш мақсадини қўймаганман ва шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, «Барселона» сафида тўп суриш имкони борлигидан мамнунман. Тўғри, сўнгги мавсумлардаги омадсизликлардан сўнг бироз кайфиятим тушиб кетди. Боз устига «Ла Лига» ўзининг обрўсини йўқотиб қўйди. Бундан 5 йил илгари ҳам бу чемпионатга бўлга эътибор ўзгача эди. Бу нотўгри. Яна ҳаммасини ўз ўрнига қайтариш учун биз ЕЧЛда ғолиб бўлишимиз лозим. Айнан шундай ғалабалардан сўнг, мухлислар бизга бўлган муносабати ўзгариши мумкин. Ҳозирда фақат ЕЧЛ ғолиблиги борасида бош қотиряпман. Ўйлашимча Ван Дейк ажойиб мавсумни ўтказди ва «Ливерпуль»нинг ғалабаларида энг муҳим ролни ижро этди. Унинг бу совринни қўлга киритишга ҳаққи бор. Агар шундай бўлса, Виржил бунга муносиб эканлиги яна бир бор ўз исботини топади.

Роналду

Мен 3 та совринни қўлга киритдим ва ҳар доимгидек юқори даражадаги футболни намойиш этдим. Ўз кариерам давомида бирорта мавсумда кучсизроқ кўринганимни эслай олмайман. Якунланган мавсум ҳам бундан мустасно эмас. 16 йиллик фаолиятим мобайнида мен кўп нарсага қодир эканлигимни исботлаб бўлдим. бу совринга лойиқ эканлигимга шубҳам йўқ. агарда бу мавсумда уни менга топширилмаса, унда ҳеч кимга топширилмагни маъқул. Ана шундагина ҳаммаси адолатли якун топган бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:27, 19.08.2019.
Ўқилди: 13322 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.