Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Аарон Ремзи ва унинг голлари билан боғлиқ ғайриоддий ҳодисалар

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клуби сафидаги ажойиб ўйинлари билан кўплаб мухлислар орттирган уэлслик Аарон Ремзи билан боғлиқ нохуш анъана ҳақида эшитганмисиз? Агарда футболчининг голлари билан боғлиқ ғайритабиий ҳодисадан бехабар бўлсангиз бу мақола сизни ҳайратда қолдириши аниқ. Қизиқарлиси шундаки, футболчи кўпинча гол киритган куни албатта машхур инсонлардан бири оламдан ўтмоқда. Бугун футболчининг гол киритган куни оламдан ўтган машхур инсонлар ҳақида сўз боради. Эшитилиши ғалатироқ бўлсада, бу факт ва нохуш тасодиф!

Уэлслик футболчи 2009-йилнинг 22-август санасида АПЛ доирасидаги «Портсмунт»га қарши баҳсда ўзининг чемпионатдаги илк голини киритади. Буни қарангки, ўша оқшом дунёга машхур сиёсатчи ва АҚШ сенатори Тед Кеннедий оғир аҳволда шифохонага тушиб қолади ва эртаси куни оламдан ўтади. Жон Кеннедийнинг ўлимига саратон касаллиги сабаб қилиб кўрсатилган бўлсада, бу воқеа футболчининг голларига бўлган эътиборни оширади.

2011-йилнинг май ойида «Манчестер Юнайтед» дарвозасини ишғол қилган футолчи эртаси куни ОАВ нишонига айланади.
Гап шундаки, ўша оқшом АҚШ қуролли кучлари дунёнинг  1-рақамли террорчиси -  Усама Бинладденнинг йўқ қилиш операциясини муваффақиятли якунлашади. Бу тасодиф футболчини таъқиб қилаётган нохуш анъанага бўлган эътиборни янада кучайтирди.

Ўша йилнинг октябрида «Арсенал» «Тоттенҳем»га 2 : 1 ҳисобида имкониятни бой беради. Сезганингиздек учрашувда «конанирлар»нинг ягона голини Аарон Ремзи киритади ва орадан кўп ўтмай Стив Жобснинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабар бутун дунёга тарқаб кетади. Орадан 2 ҳафта ўтиб футболчи ЕЧЛ доирасидаги баҳсда «Марсел» дарвозасига учрашувда ягона бўлиб қолган голни киритади ва қўштирноқ ичида машхур диктатор Муаммар Кадаффининг ўлимига сабаб бўлади. Ўша оқшом машхур давлат арбоби фуқаролар уруши оқибатида оламдан ўтган эди…

Футболчининг нохуш анъанаси шу билан ўз якунига етгани йўқ.  2012-йилнинг ноябрь ойида «Сандерленд» клуби билан бўлган баҳсда иродали ғалаба қозонган «Арсенал»нинг голларидан бирига қаҳрамонимиз муаллифлик қилади. Орадан бир неча соат ўтиб эса, машҳур қўшиқчи Уитни Ҳюстон бу оламни тарк этади.

Ушбу воқеадан сўнг «дам олишга» қарор қилган Аарон 2013 йилнинг март ойида «Шотландия» дарвозасига гол киритади ва ўша куни Россиялик машҳур ишбилармон Борис Березовскийнинг ўлими ҳақидаги хабар бутун дунёни ҳайратда қолдиради.  Бу тасодиф футболчининг голларига бўлган қизиқишни икки хисса ошириб юборгани табиий хол.

Аарон 2013-йилнинг ноябрь ойида «Кардиф» дарвозасини икки бор ишғол қилади ва ўзи истамаган тарзда яна ОАВ нишонига айланади. Гап шундаки, у дубл қайт этган оқшом «Форсаж» фильмидаги роли билан мухлисларга яхши таниш бўлган Пол Уокер дунёдан кўз юмади.Шуниндек, ўша оқшом собиқ иттифоқ давлатларида «Иполид» номи билан машҳур актёр Юри Яковлев ҳам орамиздан кетган эди. Иккита гол ва иккита машҳур актёр! Қизиқ тасодиф, шундай эмасми?

2014-йилнинг август ойида «Супер кубок» баҳсида «Манчестер Сити»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган «Арсенал» совринга эга чиқади. Қаҳрамонимиз эса, учрашувдаги сўнгги голини киритади. Ўйин тугаши билан бутун интернетда «жуманжи» фильмидаги роли билан бизга яхши таниш бўлган актёр Робин Уилямснинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар интернетни портлатиб юборади…

Қизиқувчан ингилиз журналистларининг ҳисоб-китоби бўйича футболчи умумий ҳисобда 18 та машҳур инсоннинг ўлими куни рақиблар дарвозасини ишғол қилган экан. Ҳозирда футболчи «Арсенал»ни тарт этган ва «Ювентус» аъзоси саналади. Умид қиламизки, унинг нохуш анъанаси тарихда қолади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:37, 28.08.2019.
Ўқилди: 6251 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик