Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Бектемир Мелиқўзиев мексикалик тажрибали рақибга қарши рингга чиқади

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Профессионал бокснинг супер ўрта (76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (1-0, 1 КО) 30 август куни ўзининг иккинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Маълумотларга кўра, Мелиқўзиев шу куни мексикалик Рикардо Адриан Луна Флоресга (22-6-1, 14 КО) рингга кўтарилади. Мазкур тўқнашув Калифорния штатининг Пасадена шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасида ташкиллаштирилади. Жанг олти раунддан иборат бўлиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнь куни Ҳолливудда бўлиб ўтган бокс кечасида проф-боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидел Риосга (23-20-4, 13 КО) қарши жангда рақибини биринчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 10:58, 29.08.2019.
Ўқилди: 3099 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.