Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Ҳусановнинг “Брайтон”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигаси 21-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” — “Брайтон” учрашувида (1:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Ҳусанов ўйин давомида 80 марта тўпга тегинди. Футболчи бу вақт ичида жами 71 бор узатма амалга оширган бўлиб, шулардан 66 таси аниқ манзилга етиб борди — 93 фоиз. Sofascore портали футболчининг ҳаракатларини 7,1 балл билан баҳолади.

Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:

Ҳимоявий ҳаракатлар: 6 марта
Фаол кураш орқали тўпни олиб қўйиш: 2 марта (барчаси муваффақиятли)
Рақиб зарбасини тўсиб қолиш: 2 марта
Тозалашлар: 2 марта
Ерда курашлар: 3 марта (барчаси муваффақиятли)
Ҳаводаги курашлар: 1 марта (муваффақиятли)
Вазиятдан фойдаланиб тўпни қайтариб олиш: 7 марта

“Манчестер Сити” аъзоси Райан Шерки учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди — 7,9 балл. “Брайтон” таркибида эса Каору Митома ўйиннинг энг яхшиси сифатида эътироф этилди. Япониялик футболчи жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди ва Sofascore томонидан 7,8 баллга лойиқ кўрилди.



Маълумот учун, “Манчестер Сити” навбатдаги учрашувини Англия Лига Кубоги доирасида “Эксетер Сити” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 10-явар куни бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:16, 08.01.2026.
Ўқилди: 3845 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5306]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4507]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3448]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3002]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2735]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2400]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2151]

Родри операция қилинади [1904]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1848]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик