Неймарнинг "Барселона"га ўтиши барбод бўлганидан кейин "ПСЖ" раҳбарияти ва бразилиялик футболчи ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчининг фикрича, парижликлар ҳужумчини жазолаш мақсадида унинг трансфери амалга ошишига йўл қўймаган. Неймар "Пари Сен-Жермен"дан кетишига ишонган эди, у Францияда қолишини кутмаган эди. Шу боис, ҳозирда унинг руҳий ҳолати яхши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилдан бери "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.