Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Фаластин терма жамоаси ҳақида нима биламиз?

Баҳо:
+ | -

Кунинг энг муҳим янгилиги сифатида интиқлик билан кутилаётган учрашувдаги рақибимиз  ҳақида қизиқарли маълумотлар билан таништириштириб ўтамиз.

Фаластин футболи

90 йиллар ва янги аср бошида давлатдаги нотинчлик сабабли ушбу юрт футболдан деярли узулиб қолган бўлсада, сўнгги 10 йил давомида ўз қаддини анча тиклаб олишга муваффақ бўлди. Фаластин футболидаги кўтарилишнинг энг катта сабаби дея 2014-йилда бўлиб ўтган AFC чақирув кубоги бўлди десак адашамаган бўламиз. Малдив оролларида бўлиб ўтган  мусобақада бугунги рақибимиз гуруҳ баҳсларида Қирғизистон ва Мянма термаларини мағлуб этади ва майдон эгалари билан нурсиз дуранг қайт этиб гуруҳда биринчи ўрин билан плай-офф босқичига йўл олади. Кейинчалик Авғонистонни енгган қаҳрамонларимиз финал учрашувида тажрибали Филиппини минимал ҳисобда мағлуб этади ва ўз тарихида илк бор АFC чақирув кубогида зафар қучади.

Ушбу ғалабадан сўнг, терма 2015-йилда Австралия яшил майдонларида бўлиб ўтган қитъа чемпионатида дебют қилиш имконига эга бўлишади. Айнан чақирув кубогида ғалабар эвазига терма ўз тарихида илк бор 2014-йилда ФИФА рейтингида кучли 100 таликдан жой олгани ҳам аҳамиятга молик.
Айнан ушбу ҳодисадан сўнг, давлатда футболга бўлган эътибор тамомила ўзгара бошлади. Терма жамоа футболчилари бирин кетин легионер мақомини олди ва Фаластин халқи кўз ўнгида чинакам қаҳрамонларга айлана бошлади.

Жамоанинг ўйин услуби

Фаластин кучли рақибларга қарши асосан 4-2-2-1-1 тактикасидан фойдаланади. Ушбу терма жамоанинг асосий қуроли стандарт вазиятлар. Бундан ташқари жамоа тўп сураётган ўйин фалсафаси осиё қитъасидаги араблардан тамомила фарқ қилади. Фаластин теҳник жиҳатдан кучли футболчилардан эмас, чинакам атлетлардан ташкил топган. Ушбу терма жамоанинг футболчилари тезлик бобида қитъа етакчиларидан деярли қолишмайди. Тушунарлироқ қилиб айтганда, терма асосан Европа футболига тақлид қилишга урунади. Футболчилардан талаб этиладиган биринчи ўриндаги вазифа жамоавий ўйин ва тезкорлик билан ҳимоядан чиқиб кетиш.  Айнан шу фактор эвазига Фаластин тезкор қарши ҳужумларга майда пас орқали ўтишни яхши ўзлаштирган.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Фаластин классик уй жамоаси. Нуриддин Али шогиртлари ўз уйида бўлиб ўтадиган учрашувларда стадиондаги мухлисалр томонидан катта руҳий далда олади. Араб мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Фаластиннинг уй учрашувлари халқ учун байрам билан тенг.

Ожиз томонлари

Фаластин қанчалар «кўҳна қитъа»га тақлид қилмасин, жамоавий прессингда жуда бўш ҳаракат қилади. Тўғри, фаластин уюшқоқ жисмонан кучли терма жамоа аммо, тактик ва стратегиг жиҳатдан кучли рақиблар олдида кўпинча чорасиз қолиб кетади. Жамоа ўзига қарши кучли рақиблар билан учрашувларда кўпинча чуқур ҳимояга ётиб олади ва бехато ўйнашга урунади. Бир қарашда тўғри танланган услуб бироқ, бу терманинг сўнгги ўйинларини синчиклаб кўриб чиққан инсон сифатида шуни айтишим мумкинки, Фаластин жамоавий ҳимояланиш давомида тактик қўполл хатоларга кўп йўл қўяди. Футболчилар жисмонан кучли бўлсада, комбинацион футболни тарғиб қиладиган терма жамоларга қарши деяли қаршилик кўрсата олмайди.

Агарда,  тезкор гол киритишни уддаласак, ўйин тўлиқ бизнинг қўлимизга ўтади. Фақатгина «А» режаси бўйича иш кўришга ўрганиб қолган рақибларимиз тўлиқ очилишга ва олдинга ўтишга ҳаракат қила бошлашади. Т

ерма жамоанинг сўнгги 10 та учрашувини кузата туриб шуни англадимки,да Фаластин ҳисобда олдинда бораётганда ёки дуранг қайт этилаётганда тамомила бошқа жамоа! Агарда биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборса уларни таниб бўлай қолади. Юқорида айтилганидек, уларнинг «Б» режаси тўлиқ ўзлаштирилмаган. Нуриддин Оудл Али шогирдлари ҳисобда ортда қолишни бошлашари билан узун пасларга таянишни бошлайди. Кўп холларда марказий ҳимоячилар ушбу ишни амалга оширишади. Бундан ташқари, Фаластин ҳисобда ортда қолиши билан ўзи яратган қобиғидан чиқади ва «брак»лар сони кескин ортиб кетади.

Учрашув мобайнида терма жамоамиз юқори темпда тўп суриши сув ва ҳаводек зарур. Фаластин ҳимоядан ҳужумга чиқиш борасида қанчалар ҳавфли бўлсада, юқори темпли ўйинларда оддий вазиятда ҳам хатоларга йўл қўяверади. Умуман олганда, Купер шогирдлари ўйин давомида кучли прессинг намойиш эта олса, рақиб ўз дарвозаси олдида бизга жуда кўп бор ёрдам бериб юбориши аниқ. Юқорида айтилганидек, бу терма жамоа асосан жисмоний тайёргарликка таянадиган футболчилардан ташкил топган ва улар теҳника бобида бизнинг йигитлардан анча ортда қолишмоқда.

Сўнгги сўз ўрнида

Кўринишидан кучсиз терма жамога ўхшасада, Фаластин билан бўладиган учрашув осон ўтмаслиги аниқ. Боз устига катта йўл олдидан ташланажак илк қадамнинг қандай бўлиши манзилга етиб бориш учун босиб ўтиладиган йўлда ўз аксини намоён этмай қолмайди. Яқинлаш

Я . У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:00, 05.09.2019.
Ўқилди: 5672 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.